Тавҳид форуми
Кўр ва Соқов бўлган кишининг намози - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+--- Thread: Кўр ва Соқов бўлган кишининг намози (/showthread.php?tid=1004)



Кўр ва Соқов бўлган кишининг намози - abu Huzayfa - 12-28-2011

assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Ko'r ua Soqov bo'lgan odamdan namoz farzligi kechiladimi?
barak Allohu fikum!


RE: Кўр ва Соқов бўлган кишининг намози - Муслим - 12-28-2011

(12-28-2011, 09:10 PM)abu Huzayfa Wrote: assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(12-28-2011, 09:10 PM)abu Huzayfa Wrote: Ko'r ua Soqov bo'lgan odamdan namoz farzligi kechiladimi?
Тилдан қолган одамнинг намози

Савол: Акам қаттиқ касал бўлиб, тилдан қолди. Бироқ қалби доимо Аллоҳни зикр қилади. Намоз вақти кирса қироат қилиш учун тили билан гапиргандек бўлади. (Айтингларчи), акам тузалгунича намоз ўқимаса бўладими ёки имкониятига қараб ўқийвериши керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Акангиз модомики ҳуши жойида экан, қуйидаги Аллоҳ таолонинг ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра ўз имкониятига қараб ва кучи етганича намоз ўқиши керак:
«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!» (Тағобун: 16).
«Сизларни бирон нарсага буюрсам кучингиз етганича қилинглар» (Имом Бухорий 9/117; Имом Муслим 2/975; Имом Аҳмад 2/247; Ибн Можа 1/3).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8817–3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кар ва соқовларнинг намози

Савол: Соқов ва кар одамлар қанадй намоз ўқийдилар?
Жавоб: Улар, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига кўра, ўз имкониятларига қараб намоз ўқийверадилар:
«Аллоҳ ҳар бир жонга тоқатига қараб таклиф қилади» (Бақара: 286);
«Аллоҳ сизлар учун қийинчилик қилишни хоҳламайди» (Моида: 6);
«Аллоҳ сизлар учун енгилликни хоҳлайди» (Бақара: 185);
«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!» (Тағобун: 16).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5343­1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(12-28-2011, 09:10 PM)abu Huzayfa Wrote: barak Allohu fikum!
Ва ийякум!


Саков кишининг намози - rinat80_09 - 11-22-2014

Ассаламу алейкум!

1) Саков киши намозни кандай укийди? хатто "Аллоху Акбар" ни хам айта олмайди, лекин руку ва саждаларни яхши бажаради, шунда хам хар куни масжидга жамоат билан намоз укийди. бу кишининг намоз дуруст ми?

Барокаллоху фийкум!