Тавҳид

Даллoллик ҳукми
«Воситачилик (السمسرة): сотувчи билан харидор ўртасида воситачилик қилиш. Воситачилик қилувчи савдони тамомига етказиш учун сотувчи билан харидор орасида воситачилик қилган ҳолда (орага) кирадиган кишидир. Ва у даллол деб ҳам аталади. Чунки у харидорни молга, сотувчини эса пулга далолат қилади» («ал-Мавсуъа ал-Фиқҳия» (10/151)).

Даллоллик одамлар кўп эҳтиёжлари тушадиган ишдир. Аксар одамлар олди-сотдида савдолашиш йўлларини билмайдилар. Бошқалар эса сотиб олаётган нарсаларини текшириб кўриш ва айбларини билишга қодир эмаслар. Ва яна бошқаларни эса ўзлари тўғридан-тўғри сотиб олишга вақтлари йўқ.

Шулардан келиб чиқиб далоллик фойдали иш деб айтамиз ва у сабабли сотувчи, харидор ва даллол(ни ўзи) фойда кўради.

Давомини ўқиш …

Даллоллик ҳукми
Даллоллик ҳукми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

«Воситачилик (السمسرة): сотувчи билан харидор ўртасида воситачилик қилиш. Воситачилик қилувчи савдони тамомига етказиш учун сотувчи билан харидор орасида воситачилик қилган ҳолда (орага) кирадиган кишидир. Ва у даллол деб ҳам аталади. Чунки у харидорни молга, сотувчини эса пулга далолат қилади» («ал-Мавсуъа ал-Фиқҳия» (10/151)).

Даллоллик одамлар кўп эҳтиёжлари тушадиган ишдир. Аксар одамлар олди-сотдида савдолашиш йўлларини билмайдилар. Бошқалар эса сотиб олаётган нарсаларини текшириб кўриш ва айбларини билишга қодир эмаслар. Ва яна бошқаларни эса ўзлари тўғридан-тўғри сотиб олишга вақтлари йўқ.

Шулардан келиб чиқиб далоллик фойдали иш деб айтамиз ва у сабабли сотувчи, харидор ва даллол(ни ўзи) фойда кўради.

Даллол сотувчи билан харидор ўртасида воситачилик қилаётган моли борасида тўла хабардор бўлиши лозим. Тоинки қуруқ илм ва хабардорлик даъвоси билан у иккисидан (сотувчи ва харидордан) бирига зарар етказиб қўймасин.

Ва яна омонатдор, ҳамда ростгўй бўлиши, бирини зарарига иккинчисига тарафкашлик қилмаслиги, балки молни айблари ва ўзига хос ажралиб турадиган (хусусиятларини) омонатдорлик ва ростгўйлик билан очиқ баён қилишлиги, ҳамда сотувчи ёки ҳаридорга ёлғон муомала қилмаслиги лозимдир.

Имомлардан иборат бир жамоа даллоллик жоиз экани ва ушбу иш учун ҳақ олишни жоизлигини очиқ айтишди.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳга даллолнинг (оладиган) ҳаққи борасида савол берилганда шундай дедилар: «Бундан бирор монелик йўқ» («ал-Мудаввана» (3/466)).

Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳларида шундай дедилар: «Даллоллик ҳаққи ҳақидаги боб. Ибн Сийрин, Ато, Иброҳим ва Ҳасан даллоллик (учун) ҳақ (олишда) бирор монелик бор деб билишмаган.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар: «Бундай дейишлигида бирор монелик йўқдир: ушбу либосни сот-да, фалон ва фалон (миқдордан) ортгани сенга».

Ибн Сийрин шундай дедилар: «Буни фалон (қийматга) сотиб юбор. Бўладиган фойда сеники ёки иккимиз ўртамизда, дейишлигидан бирор монелик йўқдир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Мусулмонлар ўз шартларига (риоя қиладилар)»». Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ сўзлари тугади.

Ибн Қудома «Муғний» (8/42)да шундай дедилар: «Ўзи учун либос сотиб олишда даллол ёллашлик жоиз бўлади. Бунга Ибн Сийрин, Ато ва Нахаий … рухсат беришди. Ўзига ўн кун давомида (мол) харид қилиш учун даллол ёллашга ўхшаш маълум муддатга бўлишлиги ҳам жоиздир. Чунки муддат ва иш маълумдир… Муддатни эмас, ишни ўзини тайин қилиб, унга (даллолга) ҳар минг дирҳамда маълум бир нарса-эваз ажратишлиги ҳам саҳиҳ-тўғридир…

Ўзи учун муайян бир либос сотиб олишлиги учун (даллол) ёллашлик ҳам саҳиҳ-тўғридир. Ушбу қовлни Шофеъий айтдилар. Чунки у мубоҳ ишдир. Бу борада ноиб-даллол тайин қилиш жоиздир. Либос сотиб олиш каби (ишларда) даллол ёллаш жоиз бўлади».

Доимий қўмитага баъзи ширкатларнинг ишлаб чиқарган (молларини) бозорга олиб чиқиш-сотиш учун воситачилик қиладиган тижорий идора эгаси борасида савол йўлланди. Ширкат унга (ушбу идора соҳибига) мол жўнатади. У эса ушбу молни бозорда тижоратчиларга таклиф қилиб, ширкат билан ўзаро бўлиб ўтган келишувга биноан эваз-ҳақ муқобилига ширкат нархида сотади. Ушбу ишда у (идора соҳиби) гуноҳга йўлиқадими?

Қўмита қуйидагича жавоб берди: «Воқелик зикр қилингандек бўлса, ушбу ҳақ-эвазни олишинг жоиз ва сенга гуноҳ йўқ» («Фатава ал-лажна ад-даима» (13/125)).

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга даллоллик учун ҳақ олишнинг ҳукми нима дея савол берилганда қуйидагича жавоб бердилар: «Ҳақ олишда ҳараж-танглик йўқ. Даллол бўлиб уй, ер, туя, чорва моллари ва қул сотиб, ҳақ-эваз олишидан монелик йўқ. Бу унинг иши-тирикчилиги».

Фатвонинг асл манбаси: http://binbaz.org.sa/mat/13035

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Манба: Тавҳид форуми

Муқим кишининг мусофир имом ортидаги намози
Пайғамбар суннати муқим киши мусофир ортида намоз ўқишининг жоиз эканига далолат қилади. Мусофир имом қаср ўқиса-да, муқим намозини тўла ўқийди ва қаср ўқимайди. Бу борада «марфуъ» иснод ила ҳадис ворид бўлган. Бироқ ушбу ҳадис заиф бўлса-да, ундан тўрт мазҳаб ва улардан бошқалар наздида фиқҳий истинбот олинишига иттифоқ қилинган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жангда бирга бўлдим. Ва у киши билан (Макка) фатҳида ҳам иштирок этдим. Маккада ўн саккиз кеча туриб, фақат икки ракатдан намоз ўқидилар. Ва айтардиларки: «Эй шаҳар аҳли! Сизлар тўрт ракат ўқинглар. Чунки биз мусофирлармиз»» (Абу Довуд 1229-рақам остида, Албоний «Заиф Аби Довуд»да заиф санадилар).

Давомини ўқиш …

Меҳмондорчиликда рўзани очишлик aфзaлми?
Мусулмон киши рўза тутишни ният қилиб, ушбу ишга киришса, сўнг оғзини очишни хоҳласа, бу унга жоиздир. Чунки нафл рўзасини (куннинг) охиригача тутиб қўйиш вожиб эмас. Бироқ бирор узр бўлмайдиган бўлса, ушбу рўзасини охиригача тугатиб қўйиши мустаҳаб бўлади. Энди бирор узр ёки рўзасини очиб юборишдан қандайдир фойда бўладиган бўлса, унга ана шу дамда хараж-танглик йўқ.

Ушбу ҳолатга бир қанча ҳадислар далолат қилади. Шулардан:

Давомини ўқиш …

Нафл рўза тутиш макруҳ ва ҳаром бўлган кунлар
Нафл рўза тутиш макруҳ ва ҳаром бўлган кунлар

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Ийдул-Фитр ва Ийдул-Азҳо куни

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни (яъни Ийдул-Фитр) ва Наҳр куни (яъни Қурбонлик қилинадиган кун – Ийдул-Азҳо куни) рўза тутишдан қайтардилар» (Бухорий 3/280, Муслим 5/577).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен сизларни Фитр ва Наҳр (Қурбонлик қилинадиган кун) байрам кунлари рўза тутишдан қайтараман» (Абу Яъло. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 2517).

Имом Нававий ва шайх Сиддиқ Ҳасанхон дедилар: «Фитр ҳамда Наҳр байрам кунлари рўза тутиш ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилдилар» («Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 8/15, «ар-Равдату-ннадийя» 1/566).

Ташриқнинг уч кунида

Ташриқнинг уч куни – бу зулҳижжанинг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир, Азҳо кунига эргашиб келадиган уч кундир.

Каъб Ибн Молик роҳияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мино кунлари (ташриқнинг уч куни) ейиш-ичиш кунларидир!» (Муслим 1142).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна дедилар: «Ташриқнинг уч кунида рўза тутманглар, чунки, дарҳақиқат, бу ейиш-ичиш кунларидир» (Аҳмад, Насоий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 7355).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж куни одамларга хабар тарқатиши учун чопар юбордилар: «Бу кунларда рўза тутманглар, чунки, дарҳақиқат, бу кунлар еб-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!» (Аҳмад 10674, Ҳоким 2/250, Абу Нуъайм 2/342/1. Шах Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дедилар).

Бу уч кунда рўза тутиш фақатгина ҳажда қурбонлик қила олмаган ҳожи учун мумкиндир. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ташриқнинг уч кунида рўза тутиш ҳеч кимга рухсат берилмасди, фақатгина қурбонлик қилишга жорнлиқ топа олмаганлар бундан мустасно» (Бухорий 1998).

Шак куни

Шак куни деб Шаъбоннинг ўттизинчи кунига айтилади. Бу ерда гап Рамазон киришидан бир, икки кун аввал тутиладиган рўза ҳақида кетмоқда. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу деди: «Ким Рамазон кирганига шубҳа қилиб рўза тутса, ўша Абулқосимга (Пайғамбарга) осий бўлибди» (Абу Довуд 2334, Термизий 676, Насоий 2187, Ибн Можа 1645, Доримий 1682. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, шайх Албонийлар тасдиқлашди).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бир кун аввал, шунингдек Фитр ҳамда Наҳр байрам кунлари ва ташриқнинг уч кунида рўза тутишни таъқиқладилар» (Байҳақий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 6964).

Фақат Жума куни

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар бошқа оқшомларда намоз ўқимасангиз, жума оқшомини таҳажжуд (тунги намоз) учун танламанг. Агар бошқа кунларда рўза тутмасангиз, жумани рўза тутиш учун танламанг. Фақат одатий рўза тутадиган кунингизга тўғри келиб қолсагина, жума куни рўза тутинг» (Муслим 2/148).

Қайс ибн Сакан ҳикоя қилади: «Кунларнинг бирида Абу Зарр розияллоҳу анҳу олдидан жума куни рўза тутган одамлар ўтаётган эди. У уларга айтди: «Қасамки, сизлар ифтор қилганингиз афзал. Чунки, дарҳақиқат, бу кун Ийддир!»» (Ибн Аби Шайба 2/160. Шайх Албоний ҳадис иснодини саҳиҳ деди).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг олти кунида рўза тутишни таъқиқладилар: Ташриқнинг уч куни, Фитр ҳамда Азҳо куни, шунингдек жума куни» (Таялисий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 6961).

Шанба куни

Сомма бинт Буср розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шанба куни фарз рўзадан бошқа рўза тутманглар! Ҳатто узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа ҳеч нарса топа олмасангиз ҳам, барибир ўшаларни чайнанг» (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Доримий, Байҳақий, Ибн Ҳузайма, Ҳоким, Таҳовий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 7235).

Шайх Шамсулҳақ Азим Абадий: «Ҳатто узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа ҳеч нарса топа олмасангиз ҳам, барибир ўшаларни чайнанг» сўзлари ҳақида дедилар: «Бу шанба кунги рўза қатъий ҳаром эканига кўрсатмадир» («Авнул-Маъбуд» 7/49).

Шайх Ибн ал-Қоййим «Таҳзибу-Ссунан»да айтади: ««Фарз рўзадан бошқа рўза» сўзлари фарз рўзадан бошқа ҳар қандай рўза ҳаром эканига далилдир. Шунингдек, фақатгина шанба куни тутилган нафл рўза билан шанбага уланган бошқа кун тутилган нафл рўза ўртасида фарқ йўқ».

Шанба куни нафл рўза тутиш мумкинлиги ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Масалан, шайх Албоний келтирилган ҳадисга суянган ҳолда шанба куни, Рамазон, каффорат ва назр рўзаси каби фарз рўзадан ташқари, нафл рўза тутиш қатъий ҳаром деб ҳисоблаганлар. Бунда у саҳоба Абдуллоҳ ибн Бусранинг тушунчасига суяндилар. У ҳам шанба куни рўза тутишни таъқиқлар эди. Бу ҳақида имом Насоий «ас-Сунан ал-кубро»да келтиради. Айтганча, айни унинг оиласи Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг шанба куни рўза тутиш ҳаром экани ҳақидаги ҳадисни тарқатган.

Қолган уламолар шанба куни рўза тутиш жоиз деб ҳисобладилар. Чунки улар ушбу ҳадисни заиф деб ҳисоблашди. Бу имом Моликнинг қавлидир.

Баъзиларнинг айтишича, ушбу таъқиқ мансуҳ бўлган экан. Бу имом Абу Довуднинг қавлидир.

Жумҳур уламолар эса қавлларни жамлаб айтадиларки, фақат шанба куни рўза тутиш жоиз эмас. Агар рўзани бошқа бирор кунга эргаштириб тутилса, унда шанба куни рўза тутишнинг зарари йўқдир.

Ушбу ҳадисни заиф деб ҳисоблаганларнинг қавлига келсак, уларнинг қавли хатодир. Чунки бу ҳадисни бошқа кўпгина ривоятлари мавжуд. Уларнинг ҳар қайсиси бир бирини қувватлайди. Шунинг учун ҳам имом Нававий деди: «(Ҳадис заифлиги ҳақидаги) ушбу сўзлар номақбулдир. Чунки кўпгина имомлар ҳадиснинг саҳиҳ эканини тасдиқлаганлар» («ал-Мажмуъ» 6/440).

Ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган имомлар орасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: Термизий, Ҳоким, Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ибн Сакан, ад-Дия ал-Мақдисий, Ибн Қудома, Заҳабий, Ибн ал-Мулаққин, Ироқий, Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий, Албоний ва бошқалар («ал-Фуруъ» 3/92, «Баянул-ваҳм вал-иҳам» 4/269, «Ирвоул-ғалил» 960).

Ушбу ҳадис мансуҳ бўлган деган фикр ҳолати ҳам худди шундай. Чунки бу борада бирорта ҳам саҳиҳ кўрсатма йўқ. Имом Субкий Абу Довуднинг: «Ушбу ҳадис мансуҳ бўлган» деган сўзларини эслаб ўтиб айтади: «Ушбу сўзлар номақбулдир. Ушбу ҳадиснинг мансуҳ бўлганининг далили қани?!» («Итхоф аҳлул-Ислам би хусусияти-ссиям» 316-317).

Жумҳур уламонинг, ҳадисда фақатгина шанба куни рўза тутиш ҳаром эканлиги ҳақида айтилмоқда, деган қавлига келсак, уларнинг далили ғоят кучлидир. Айниқса, қуйидаги ҳадис:

Умму Салама розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча шанба ва якшанба кунлари рўза тутардилар ва айтардилар: «Бу кунлар мушрикларнинг байрамидир ва мен улардан ажралиб турмоқчиман»» (Аҳмад 6/323, Насоий «ас-Сунан ал-Кубро» 2/2776, Байҳақий 4/313).

Бироқ, ушбу ҳадиснинг ҳам саҳиҳлиги борасида катта ихтилофлар бўлган. Масалан, ҳофиз Абдулҳақ Ишбилий, ҳофиз Ибн ал-Қаттон ва шайх Албоний уни заиф деб ҳисоблашган («ас-Силсила ад-даъифа вал-мавдуъа» 1099).

Бироқ, имом Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Заҳабий, Ибн Муфлиҳ, Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий, Абдулқодир Арнаут ва Шуайб Арнаут ҳадисни саҳиҳ деб ҳисоблашган.

Ҳожиларга Арафа куни рўза тутиш

Ҳожилар Арафа куни рўза тутмасликлари керак. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж вақтида ушбу кун рўза тутмаганлар. Умму Фазл розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Арафа тоғида турадиган кунда одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўза тутганликларидан шубҳаланишди. Шунда, мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик олиб бордим ва улар ундан ичдилар» (Бухорий 1658).

Ҳожиларга Арафа куни рўза тутиш суннат эмас, яна бу кунда уларга рўза тутишга таъқиқ ҳам бор. Икрима айтади: «Кунларнинг бирида мен Абу Ҳурайранинг ҳузурига кирдим ва ундан ҳожиларнинг Арафа кунидаги рўзаси ҳақида сўрадим. У жавоб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилаётганларга Арафа куни рўза тутишни таъқиқлар эдилар»» (Аҳмад 2/304, Абу Довуд 2440, Бухорий «ат-Тарих»да 7/4425).

Ушбу ривоятнинг саҳиҳлиги борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Бироқ Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳузайма, Ҳоким, Заҳабий ва Аҳмад Шокирлар уни саҳиҳ деб ҳисоблаганлар. Шунингдек, Умар, Ибн Умар ва Ибн Аббос каби саҳобалар Арафа куни ҳожиларга рўза тутишни таъқиқлаганлари ушбу ривоятни қувватлайди (Насоий «Сунанул-кубро» 2823, 2824, Абдурраззоқ «ал-Мусаннаф» 7820).

Имом Заҳабий деди: «Ҳожилардан бирортаси Арафа куни рўза тутиш ҳаром эканини, шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг саҳобалари ҳаж мобайнида Арафа куни рўза тутмаганликларини билган ҳолда рўза тутса, бизга маълум бўлган нарсалардан келиб чиқиб айтамизки, бу амали учун у савоб олмайди» («ас-Сияр» 10/684).

Ўткарма рўза (ифторлик қилмасдан узлуксиз бир неча кун рўза тутиш)

Ифторлик қилмасдан узлуксиз рўза тутиш қораланган. Бунга кўпгина ҳадислар далолат қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўткарма рўза тутишдан қайтарар эдилар. Кунларнинг бирида бир мусулмон киши у зотга айтди: «Ахир сиз шундай рўза тутасизку, эй Аллоҳнинг Расули!» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қайси бирингиз мен кабисиз? Дарҳақиқат, Роббим мени едириб-ичиради». Баъзи одамлар ўткарма рўза тутишни бас қилишдан бош тортганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан биргаликда ўткарма рўза тута бошладилар. Бошида бир кун ифторлик қилишмади, кейин яна бир кун, шундан сўнг улар янги ҳилолни кўрдилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар у (ой) кейинроқ пайдо бўлганида эди, сизларга зиёда қилган бўлар эдим» – бундан мурод, бу уларга рўза тутишни бас қилмаганлари учун ибратли жазо бўлиб хизмат қилар эди» (Бухорий 1965, Муслим 1103).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссолату вассалом дедилар: «Кимки узлуксиз рўза тутса, умуман рўза тутмабди» (Бухорий 1977, Муслим 2/197).

Абдуллоҳ ибн Иъёз ривоят қилади: «Башир ибн Ҳасосийнинг хотини Лайло ҳикоя қилганини эшитдим: «Кунларнинг бирида мен икки кун кетма-кет рўза тутгим келди ва Башир менга бундай қилишни ман қилиб, айтди: «Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарар ва дер эдилар: «Насоролар шундай қиладилар. Сиз эса Аллоҳ сизга буюрганидек рўза тутинглар: «Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара: 187). Қачонки кеча бўлганида рўза тутманглар»» (Аҳмад 21448. Ҳофиз ибн Ҳажар ва шайх Аҳмад Шокир ҳадисни саҳиҳ дедилар).

Бироқ агарда кимдир шундай рўза тутишни истаса ва ўзида бунга куч хис қилса, бундай ҳолда у суткада ҳеч бўлмаса бир маротаба ифторлик қилсин, у ҳам бўлса субҳдан олдин. Абу Саид розияллоҳу анҳу сўзларидан ривоят қилинади, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эканлар: «Узлуксиз рўза тутманглар. Кимки шундай қилишни истаса, кейинги куннинг субҳидан аввал ифторлик қилсин» (Бухорий 1963).

Ибн ал-Қоййим деди: «Шундай қилиб, саҳарлик унга ифторлик ўрнини босади» («Зодул маъод» 2/31).

Ражаб ойидаги рўза ҳақида

Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб Ражаб ойида рўза тутганни урар эканлар ва уларни ейишга зўрлаб, айтар эканлар: «Енглар! Дарҳақиқат, бу жоҳилият даврида улуғланган ойдир» (Ибн Аби Шайба. Шайх Албоний ҳадис иснодини саҳиҳ деди. «Ирвоул-ғалил» 957).

Шунингдек Ибн Умар ҳам Ражаб ойини рўза билан хослаганларни танқид қилар эдилар. Ибн Аби Шайба, унинг ҳам исноди саҳиҳ («Ирвоул-ғалил» 958).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Ражаб ойини рўза билан хослашнинг мустаҳаблигига келсак, бунга далолат қилувчи барча ҳадислар заифдир ва ҳатто мавзудир. Уларга уламолар суянмайдилар» («Мажмуъ ул-фатава» 25/290).

Ибн ал-Қоййим ҳамда ҳофиз Ибн Ҳажар ҳам худди шу сўзларни айтишди («ал-Манар ал-муниф» 96, «Табйин ал-уъжб» 11).

Аёлнинг эри рухсатисиз тутган нафл рўзаси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг ҳузурида рўза тутмайди, [агар бу фақат Рамазон ойи рўзаси бўлмаса]» (Бухорий 5192, Муслим 2/711, қавс ичидаги ривоят эса Абу Довудники, 2458).

Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да айтади: «Ҳадисда айтилишича, эрнинг аёлдаги ҳаққи, нафл солиҳ амаллардан устун эканидир. Чунки эрнинг ҳаққини адо этиш фарз. Фарзни бажариш эса нафл амаллардан устун туради».

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдидаги вазифаларини бажаришдан сўнг, аёл киши учун эри олдидаги вазифасини бажаришдан кўра муҳимроқ нарса йўқдир» («Мажмуъ ул-фатава» 32/275).

Ота-она ман қилган нафл рўза

Ота-онага гуноҳ бўлмаган ишларда итоат қилиш фарз. Нафл рўза тутиш эса мустаҳаб. Шу сабабдан имом Аҳмад ота-онаси таъқиқлаган бўлишига эътибор бермай нафл рўза тутганларни танқид қилган. Ҳасан Басрий эса айтар эди: «Агар ота-она ёки улардан бири рўза тутишни ман қилса, уларга итоат қилиши керак. Шунда у икки баробар ажр олади – ота-онасини ҳурматлагани ҳамда итоат қилгани учун ва рўза тутишга нияти учун» («ал-Адабу-шшаръийя» 1/432).

Сўзимиз охирида, оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Тўрт қоида шаpҳи
Ушбу мухтасар асар – тўрт қоида рисоласи – муҳим рисола ва ушбу (тавҳид) даъватининг имоми (Муҳаммад ибн Сулаймон) роҳимаҳуллоҳнинг мақолаларидандир. Ушбу рисола тўрт қоиданинг зидди бўлган амалларни билиш ила муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тўрт қоидага путур етиши ёки ушбу қоидаларни аниқлаб олмаслик сабаб мушрик ва муваҳҳидларнинг ҳолатини билиш борасида улкан англашмовчилик юз беради. Имтиҳон тавҳид ва ширк аҳли билан рўй берганди. Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда Ўзининг ҳаққида вожиб бўлган тавҳид ва Унга ширк келтиришни батафсил баён қилиб берди.

Ушбу тўрт қоида Китобу Суннат ҳужжатлари ва арабларнинг ҳолатидан келиб чиқиб жамлангандир. Ушбу буюк қоидалар, уни ёдлаб, маъносини билган кишини ширк аҳлининг ҳукми борасидаги масалада иккиланиб қолишдан (сақлайди) ва динни Аллоҳ жалла ва аълага холис адо этишни вожиб эканлиги ва ушбу иш қандай адо этилишига кўмак беради.

Китобни ўқиш …

Тавҳид китоби 52-дарс
Дилмурод Абу Муҳаммад

Тавҳид китоби

52-дарс

Меҳмондорчиликда рўзани очишлик афзалми?
Меҳмондорчиликда рўзани очишлик афзалми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Мусулмон киши рўза тутишни ният қилиб, ушбу ишга киришса, сўнг оғзини очишни хоҳласа, бу унга жоиздир. Чунки нафл рўзасини (куннинг) охиригача тутиб қўйиш вожиб эмас. Бироқ бирор узр бўлмайдиган бўлса, ушбу рўзасини охиригача тугатиб қўйиши мустаҳаб бўлади. Энди бирор узр ёки рўзасини очиб юборишдан қандайдир фойда бўладиган бўлса, унга ана шу дамда хараж-танглик йўқ.

Ушбу ҳолатга бир қанча ҳадислар далолат қилади. Шулардан:

1- Муслим (1154) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди, мўминларнинг онаси шундай дедилар: «Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса (егулик) борми?», дедилар. Биз: «Йўқ», дедик. У киши: «Ундай бўлса мен рўзадорман», дедилар. Сўнг бошқа бир куни ҳузуримизга келганларида биз: «Эй Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бизга ҳайс (таомнинг бир тури) ҳадя қилинди», дедик. Шунда: «Қани уни менга кўрсатингчи. Дарҳақиқат мен рўзадор ҳолатда тонг оттиргандим», дедилар-да, сўнг едилар».

Нававий шундай дедилар: «Ушбу ҳадисда нафл рўзасини бўлиш, кун давомида таомланиш ва шу билан рўза бекор бўлиши жоиз экани борасида Шофеъий ва уларга мувофиқ бўлганларнинг далили очиқ-ойдин бўлди. Чунки у нафлдир. Нафлни бошлаш ва шунингдек давом эттиришда киши ихтиёрлидир. Ушбу қовлни саҳобалардан бир жамоа, Аҳмад, Исҳоқ ва бошқалар айтишди. Бироқ уларнинг барчалари ва шу билан бирга Шофеъий ҳам ушбу (нафл) рўзасини (куннинг) охиригача тутишни мустаҳаб эканида иттифоқдирлар. Абу Ҳанифа ва Молик: (Нафлни) бўлиш жоиз эмас, бу сабабли гуноҳкор бўлади, дейишди. Ушбу қовлни яна Ҳасан Басрий, Макҳул ва Нахаийлар ҳам айтишди. Ва узрсиз (нафл) рўзасини очган кишига қазосини ўтаб бериши вожиб дейишди. Ибн Абдулбарр шундай дедилар: (Нафл) рўзасини узрсиз очган киши қазосини ўтамаслигига ижмо қилишди. Валлоҳу Аълам».

2- Аҳмад (26353) Умму Ҳаниъдан ривоят қилди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг (Умму Ҳаниънинг) ҳузурига кирдилар. Ичимлик (келтирилишини) сўрадилар ва ичдилар. Сўнг унга (Умму Ҳаниъга) узатдилар, у ҳам ичди. Ва: «Эй Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мен рўзадор эдим-ку», деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нафл рўзасини тутувчи рўзадор ўзига бекдир. Хоҳласа тутади, хоҳласа оғзини очади», дедилар» (Албоний «Саҳиҳ ал-Жамиъ» (3854)да саҳиҳ санадилар).

«Туҳфатул Аҳвазий»да ушбу ҳадиснинг сўнггидан шундай дедилар: «Ушбу боб ҳадислари нафл рўзасини тутган киши оғзини очиши жоиз эканига далолат қиляпти. Айниқса мусулмонлардан бирор киши таомга чорлаган вақтда».

3- Байҳақий Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши шундай дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир таом пиширдим. (Дастурхонга) қўйилгач бир киши: «Мен рўзадорман», деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Ахир) биродаринг сени чақириб, сен учун шунча ҳаракат қилиб қўйибди. Оғзингни очиб, хоҳласанг уни ўрнига (бошқа бир кун) рўза тутиб қўй», дедилар» (Ҳофиз: «Исноди ҳасан», дедилар).

Энди, кимда-ким Рамазон қазоси, қасам каффороти каби вожиб рўзаларни тутишга киришган бўлса, узрсиз оғиз очиши жоиз бўлмайди.

Агар узр ёки узрсиз оғиз очадиган бўлса, унга ушбу куннинг қазосини ўтаб бериши вожиб бўлади ва ушбу куннинг ўрнига бир кун рўза тутиб беради. Ва унга (бу иши сабаб) каффорот ўташ йўқдир. Чунки каффорот ўташ Рамазон кунлари жимо-жинсий алоқа қилиш билан вожиб бўлади.

Агар ушбу (вожиб рўзани) узрсиз очган бўлса, ушбу ҳаром ишга қўл ургани учун Аллоҳга тавба қилади.

Ибн Қудома (4/412) шундай дедилар: «Рамазон қазоси, назр ёки каффорот рўзаси каби вожиб ишга киришган киши, ундан чиқишлиги жоиз бўлмайди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, бу борада бирор ихтилоф йўқдир».

Нававий «Мажмуъ» (6/383)да шундай дедилар: «Қазо рўза, назр ёки булардан бошқа Рамазон рўзасидан бошқа рўза давомида жинсий алоқа қилиб қўйса, каффорот йўқдир. Ушбу қовлни жумҳур айтди. Қатода шундай дедилар: Рамазон қазосини (ўташда рўзани) бузса каффорот вожиб бўлади» («Муғний» (4/378)га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин).

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга («Мажмуъ фатава» (15/355)) шундай савол берилди: «Кунларнинг бирида қазо рўзасини ўтаётган эдим. Ва пешин намозидан кейин қорним очиб қолди. Унутмаган ва билимсизлик ҳам қилмаган ҳолда, қасддан еб-ичдим. Ушбу ишимнинг ҳукми нима?»

Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: «Сенга рўзангни комил қилиб қўйишинг вожибдир. Агар рўза Рамазоннинг қазоси ва назр рўза бўлса, оғиз очиш жоиз эмас. Сенга қилган ишингдан тавба қилишинг вожиб бўлади. Ким тавба қилса Аллоҳ уни қабул қилади».

Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди (20/451): «Ўтган йиллар давомида гарданимдаги қарз рўзаларни тутиб келардим. (Бир кун) қасддан оғзимни очдим. Ва шундан кейин ўша куннинг эвазига бир кун қазо рўза ҳам тутдим. Энди, мен қилгандек бир кун қазо ўтаб бериладими ёки икки ой пайдар-пай рўза ўтаб бериладими, билмай турибман. Жавобингизни кутаман».

Роҳимаҳуллоҳ шундай деб, жавоб бердилар: «Инсон Рамазон ойи қазоси, қасам каффороти каби вожиб рўзага киришса, фақат шаръий узр сабаб билангина ушбу рўзани бўлишлиги жоиз бўлади. Шунингдек, вожиб ишга киришган ҳар бир кишига, ушбу ишни охирига етказиб қўйиши вожибдир. Ушбу кишига фақат шаръий узр билангина вожиб ишни бўлишлиги ҳалол бўлади. Ушбу қазо (рўзасини тутишга) киришиб, сўнг кунларнинг бирида узрсиз оғзини очган ва ушбу кунни қазосини ўтаб берган аёлга келсак, унинг зиммасида ушбу ишидан кейин бирор нарса йўқдир. Чунки қазо (рўзада оғиз очишнинг каффороти) бир кунига бир кун (рўза тутиб беришдир). Бироқ ушбу аёлга тавба қилишлиги ва Аллоҳ азза ва жалладан узрсиз вожиб рўзани бузгани учун мағфират сўрашлиги вожиб бўлади».

Демак меҳмондорчилик каби ҳолатларда нафл рўзасини очишлик жоиз экани, бунда нафл рўзани тутувчи уни очиш-очмасликда ихтиёрли экани юқоридаги маълумотлардан маълум бўлмоқда.

Меҳмондорчилик сабабидан қазо рўзасини ўташ, каффорат ва назр каби вожиб рўзани шаръий узрсиз бўлиш жоиз эмаслигини ҳам юқорида билиб олдик. Кимки вожиб рўзани шаръий узрсиз бўлса, ушбу ишига тавба қилиб, ушбу бўлган куни эвазига бошқа бир кун яна рўза тутиб беради.

Энди меҳмондорчиликда нафл рўзани очган афзалми ёки уни очмай охиригача тутиб қўйганми деган масалага келсак, шайх Ибн Жибрийн роҳимаҳуллоҳга шунга ўхшаш савол берилганда, бу каби вазиятларда фойдага қараш керак бўлади деб айтганлар. Агар рўзани тутишлик кетидан зарар келса, масалан, қариндошлари бундан ғазабланса, ёки унга нисбатан ёмон гумонга боришса, унга рўзасини очиши керак бўлади. Чунки нафл рўза тутувчи ўз нафсига бекдир. Мумкинки шайх бу сўзларини қуйидаги ҳадисга таянган ҳолда айтганлар: «Нафл рўзасини тутувчи рўзадор ўзига бекдир. Хоҳласа тутади, хоҳласа оғзини очади» (Ҳоким 1/439, Байҳақий 4/276).

Бироқ бу рўза оқибатида ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмаса ва мезбон ёки меҳмон унинг бу ишини оқласа, унга нисбатан ёмон гумонга борилмаса ва уларга унинг рўзадор бўладими ёки оғзини очадими фарқи йўқ бўлса, бундай ҳолатда нафл рўзасини охирига етказиб қўйгани афзал бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг мана бу қовлига мувофиқ бўлади: «Ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар!» (Муҳаммад: 33).

Яна шайх шу нарсани таъкидлаб ўтдиларки, агар у нафл рўзасини меҳмонга таклиф қилингани учунгина очган бўлса, ёки унинг дўстлари меҳмонга келган бўлса ва у улар билан бирга таом тановвул қилган бўлса, ушбу рўзасини бошқа куни ўтаб қўйишлиги мустаҳаб бўлади. Бу бошлаб қўйилган солиҳ амални ниҳоясига етказиб қўйишлик бобидан бўлади. Мумкинки шайх ушбу сўзлари билан мана бу ҳадисга таянган бўлсалар: Ривоят қилинишича Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларини меҳмонга таклиф қилганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор одамга: «Оғзингни очиб, хоҳласанг уни ўрнига (бошқа бир кун) рўза тутиб қўй» деб айтдилар (Табароний «ал-Авсат»да 1/132, Байҳақий 4/279).

Қаранг: Шайх Жибрийн – Фатава алайҳа тавқиъуҳу – фий (2\11\1423 ҳ).

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Манба: Тавҳид форуми

Манҳажга оид фатволар (31-45 фатволар)
Манҳаж

Саҳобалар ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат беришганми?

Бидъат аҳлининг китобларини ўқиш

Бидъат аҳли билан ҳамкорлик қилиш

Зулмдан қочиб, куфр юртида истиқомат қилишнинг ҳукми

Исломий гуруҳлар ҳукми

Бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми

Исломий ҳизблар залолатга оғган фирқалар экани ҳақида

Жамоатларга мусулмоннинг мавқеи қандай бўлиши керак

Мувозанат манҳажи ҳақида

Бидъат аҳлидан огоҳлантиришда инсоф қилиш керакми?

Бидъат аҳлини мақташлик ҳукми

Мувозанат манҳажи ҳақида савол-жавоб

Суриядаги жиҳоднинг ҳукми нима?

Шом диёридаги воқеаларга муносабат

Суриядаги воқеларга мусулмонларнинг мавқифи

Суриядаги воқеларга мусулмонларнинг мавқифи
Суриядаги воқеларга мусулмонларнинг мавқифи

Савол: Ҳозирда Суриядаги мусулмонларнинг мавқифи ва у ерда юз бераётган воқелар борасида мусулмон қандай мавқифда бўлиши лозим?

Жавоб: Одамлар қила оладиган аввалги иш дуодир. Уларнинг ҳаққига дуо қиладилар.

Россия ва Хитойнинг мавқифини олсак, инсон Аллоҳдан уларга азобни тезлатишини сўраб дуо қилиши лозим. Аллоҳ таоло Америка ва ундан бошқаларисиз ҳам нусрат беришга Қодирдир. Бироқ Аллоҳ таоло айтадики:

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7). Бироқ одамлар аксар исломий ўлкаларда шариатни қўлламай, ҳудуд-жазоларни ижро этмай, ароқхўрга дарра урмай ва … ва … ва … қўйишгандан кейин, ахир ҳеч ғалабага эришмаяпмиз-ку, дейдилар. Биз Аллоҳга чин дилдан ёрдам бермадик(-буйруқларига бўйинсунмадик). Акс ҳолда Аллоҳ жалла ва аъланинг ваъдаси-нусрати асло кечикмайди.

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127005

Шайх Солиҳ ибн Луҳайдон

Манба: Тавҳид форуми