Футбол томоша қилиш жоизми?

Футбол томоша қилиш жоизми?

 

 

Савол берувчи шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳдан футбол томоша қилиш жоизми деб савол берди (ёзиб олинган овоз тиниқ эмас).

Жавоб: Нима? Йўқ, жоиз эмас. Қийин. Бироқ мен, у вақтини зое қиляпти деб биламан. Агар бунинг ортидан мол-(пул) сарф қилинса, бас, у молни зое қилишликдир. Мен эшитдимки, айрим биродарлар кириш чиптаси учун ўн риёл сарфлашар экан.

– Йўқ. Арзон (айтдингиз, эй шайх).

– Нима? Озми? (Хўп) қанча?

– Жаҳон чемпионати (чипталари) қора бозорда бир неча баробарга кўтарилади.

– Яъни, қанчага? Сизлар эшитган энг олий (нарх) чиптаси қанча? Уч юз ёки беш юз риёл. Яхши. Ушбу мол-(пул)ни тўлашинг ва томоша қилиш учун уни зое қилишинга нима ундади? Сўнг ҳақиқий томоша, футбол томоша қилишда бир қанча зарарлар бор. Агар пул ҳисобидан бўлса, бас, бу битта (зарари). Агар пул ҳисобига бўлмаса, ойнаи жаҳон орқали бўлса, унда ҳам молни зое қилишлик мавжуд. Шундай эмасми? Ойнаи жаҳон ток ейди. Ахир шундай эмасми? Ток сарфлайди. Бу мақсадда ишлаганда қиймати (исроф бўлади).

Яна унда (футбол томоша қилишда) инсоннинг қалбида кофир кимсани улуғлаш юз бериши мумкин. Бу жуда хатарли. Кофирни улуғлаш, бу жуда хатарли. Мен эшитдимки, баъзи ўйинчиларга аёли билан бирга эканида совға улашишади. Унга олтин ҳадя қилишади. Унга тилла совға қилишади. Агар дўкон эгаси олдида тўхтаса шундай дейди: «Унга истаганини бер. Хоҳлаган барча нарсаси мени ҳисобимдан». Ахир бу нима деган гап?! Хато! Ҳа (шундай).

Учинчи: Гоҳида унда аврат очилади. Балки асосан (аврат очиқ бўлади). Бу жоиз эмас. Чунки йигитнинг сонига қараш ҳаром. Жоиз эмас. Бунда фитна бор. Қандай бўлганда ҳам инсон ўз вақти, моли ва фикрини бундай нарсани томоша қилиш учун зое қилмайди.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Юклаб олиш [mp3]

Манба:Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan