«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир»
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга энг қўрқадиган нарсам кичик ширкдир», дедилар. «Эй, Расулуллоҳ кичик ширк нима?» деб сўрадилар. «Риё» деб жавоб бердилар
«Дарвин назариясига кўра, инсоннинг асли – сувдан пайдо бўлган митти ҳайвон бўлиб, атроф-муҳитнинг турли таъсирлар бериши бу борлиқда янги сифатларнинг шаклланишига олиб келган. Янги сифатлар наслларга ўтиб борган ва натижада, миллионлаб йиллар давом этган тараққиёт-эволюция ушбу митти махлуқни ибтидоий махлуқдан тараққий топган маданий махлуққа айлантирган. Сифатларнинг бундай пайдо бўлиб, инсонлик даражасига етиб келгунига қадар махлуқотларда эволюция ва атроф-муҳитнинг таъсири давом этган. Бу - дарвинизмнинг хулосаси бўлиб, унинг асоси ва сохталиги очиқ кўринмоқда»
(Қаранг: Шайх Умар Ашқар «ал-Ақидату филлаҳ», 79 - 92- бетлар; Зиёд Абу Ғунайма «Фан – Дарвинизмдан воз кечмоқда»).