Совуқ сувни истеъмол қилиш қўрқувси бўлса таяммум қилиш
Совуқ сувни истеъмол қилиш қўрқувси бўлса таяммум қилса бўладими?
Савол: Одам совуқ сувни ишлатишдан қўрқса, унга таяммум қилиш жоизми ёки жоиз эмасми?
Жавоб: Таяммум қилиши жоиз эмас. Балки у сабр қилиши ва совуқ сувни таҳорат учун ишлатиши керак. Агар совуқ сувни ишлатиш билан бирон бир зарар тегадиган бўлса ва сувни иситиш жиҳозларини топа олмаса, таяммум қилиши мумкин. Таяммум қилгандан сўнгра намоз ўқиган бўлса, бу намозини (сув топиб таҳорат қилганидан кейин) қайтариб ўқимайди. Чунки у, намозни буюрилганидек ўқиди. Ибодатни буюрилганидек адо этган одам, бу ибодатини қайтариб адо этмайди.
Бироқ, фақатгина совуқлиги сабабли озорланиш – узр эмасдир. Қиш кунлари сувлар совиб, одам унинг совуқлигидан озорланиши мумкин. Бироқ соғлиғига бундан бирон зарар келмайди. Агар соғлиғига зарар етгудек бўлса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўлаверади.
Сувни иситадиган жиҳозларни топганида намозини қайтариб ўқимайди. Бундай пайтларда Қуёш чиқиб, сувнинг исишини кутиб туриш ярамайди. Чунки, намозни ўз вақтида буюрилганидек ўқилиши керак. Агар сувни соғлигига зарар бермайдиган шаклда ишлатиш имкони бўлса, ишлатади. Агар соғлиғига зарар берадиган бўлса таяммум қилади. Бироқ, намозни вақти чиққунига қадар кечиктириш, асло мумкин эмас.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

