Аёлларнинг бошига масҳ тортишлари эркакникига ўхшайдими?
Хотинларнинг бошларига масҳ тортишлари эркакларнинг бошларига масҳ тортишларига ўхшайдими?
Савол: Таҳорат қилаётган хотинга, худди эркаклардек, бошига: манглайдан бошлаб энсагача, энсадан эса манглайгача қайта масҳ тортиши суннатми?
Жавоб: Ҳа, шаръий ҳукмлардаги асос шуки, эркакларга жорий қилинган ҳукмлар хотин-қизлар учун ҳам айни ҳукмдадир. Акси эса ундай эмасдир, яъни, хотин-қизлар ҳақидаги ҳукмлар далил бўлсагина эркакларга жорий қилиниши мумкин.
Масҳ тортиш борасида хотинларга хос бир ҳукм бор эканини билмайман. Шунинг учун ҳам хотин киши бошининг олд қисмидан то орқа қисмигача масҳ тортади. Соч узунлигининг аҳамияти йўқдир. Чунки масҳ – намланиши учун шиддат билан сочни босиш ёки бошнинг тепасига чиқиши эмас, балки секин-аста силаш, демакдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

