PDF WORD

Тозалик васвасаси ва нажосат қўрқувси қамраган аёл

Тозалик васвасаси ва нажосат қўрқувси қамраган аёл

Савол: А. Ҳ. шундай савол бермоқда: Мен тозалик васвасаси ва нажосат қўрқувcи қамраган аёлман. Яъни, ўзимда тозаликка қаноат ҳосил қилгунча қўл ва кийимларимни бир неча марта юваман. Бу васвасга ғолиб келишга ўзимни кўп мажбур қилдим, бироқ, муваффақиятга эриша олмадим.

Мен – Аллоҳга иймон келтирган, Аллоҳдан қўрққан, намозим ва юриш-туришимда Аллоҳга ҳолимдан сиғинган мўъминаман. Мен бу ишнинг касаллик эканини ҳам биламан ва бунга эътибор берилмаслигини ҳам ўқиганман. Шундай бўлсада, васвасаларни енга олмаяпман. Мен бу васваса ҳақидаги динимизнинг ҳукмларини билмоқчиман. Чунки, бу васваса мени сувни истеъмол қилишда исрофга йўл қўядиган инсонга айлантирди. Бу васвасадан қутилиш учун нима деб дуо қилишим керак?

Сажда пайтидаги дуо нафл намозлардагина жоиз бўлиб, фарз намозларда жоиз эмаслиги тўғрими? Олдиндан ташаккур айтаман ва менга тушунтириб беришингизни умид қилиб қоламан.

Жавоб: Сиз васвасалардан эҳтиёт бўлиб, унга амал қилишни тўхтатишингиз, Аллоҳга Аллоҳ даргоҳидан лаънатлар билан қувилган шайтондан сиғинишингиз, намоз ва таҳоратдаги гумонингизни аниқ билишингиз, васвасалардан воз кечиб, Аллоҳ таолодан улардан офият сўрашингиз, Аллоҳга шайтондан кўп сиғинишингиз керак. Шундагина, иншааллоҳ, (васвасалардан) қутуласиз, шайтонни мағлуб этасиз, Роббингиз субҳонаҳу ва таолони рози қиласиз. Шайтоннинг макру васвасаларидан халос бўласиз.

Мусулмон эркак ва аёлнинг фарз ва нафл намозларнинг саждасида ҳамда саломдан илгари «ат-таҳийёту»дан кейин, дуо қилишлари машруъдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлган они – саждага бош қўйган онидир. Бас (у онда) дуони кўп қилинглар!» (Имом Муслим «Саҳиҳ» 482, Насоий «Сунан» 1137, Абу Довуд «Сунан», Намоз 875, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал «Муснад» 2/421);

«Рукуъда Робб (Аллоҳ)ни улуғланглар! Саждада эса (кўп) дуо қилишга тиришинглар! (Дуоларингиз) ижобат бўлишга лойиқдир» (Имом Муслим «Саҳиҳ» 479, Насоий «Сунан» 1045, Абу Довуд «Сунан», Намоз 876, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал «Муснад» 1/219, Доримий «Сунан», Намоз 1326). Бу икки ҳадисни имом Муслим «Саҳиҳ»ида нақл қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга ташаҳҳуд, яъни «ат-Таҳийёту»ни ўргатгач: «Сўнгра бирингиз ўзи ёқтирган дуони танлаб, қилсин!» – дедилар (Имом Бухорий «Саҳиҳ», Азон 800, Имом Муслим «Саҳиҳ», Намоз 402, Насоий «Сунан», Саҳв 1298, Абу Довуд «Сунан», Намоз 968, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал «Муснад» 1/428, Доримий «Сунан», Намоз 1340).

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«ал-Мажаллаҳ ал-Арабийяҳ» ойномаси, 244 сон,

жумодул-увло ойи, 1418 ҳижрий йил.

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/128.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг