PDF WORD

Таҳорат қилиш асносида 1 ердан 2 ерга кўчиб юриш жоизми?

Таҳорат қилиш асносида бир ердан иккинчи ерга кўчиб юриш жоизми? Бир аъзо қуришидан илгари қанча масофага кўчиш жоиз?

Савол: Таҳорат қилиш асносида бир ердан иккинчи ерга кўчиб юриш жоизми? Бир аъзо қуришидан илгари қанча масофага кўчиш жоиз?

Жавоб: Таҳорат қилиш асносида бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтиш, хусусан, бирон эҳтиёж учун кўчиб ўтишнинг, масалан, таҳорат қилаётган жойидаги сув тўхтаб қолса, иккинчи бир жойга кўчиб ўтса ва ўртадаги замон нам аъзолар қурийдиган даражада кўп бўлмаса, зарари йўқдир. Модомики, нияти давом этар экан, таҳоратини бошқа ерда тўкис қилиши мумкин.

Бироқ, ниятини бузган бўлса, яъни, таҳоратини бошлаган, кейин эса бошқа жойга кўчиб ниятини бузган бўлса, қайта таҳоратини бошлаши керак. Чунки, биринчи ният билан ювган аъзоларнинг ҳукми тугайди.

Шайх Фавзон ал-Фавзон

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг