PDF WORD

Таҳоратни пайдарпай қилмаган одамнинг ҳукми

Таҳоратни пайдарпай қилмаган одамнинг ҳукми

Савол: Таҳоратни пайдарпай қилмайман: гоҳида ўнг қўлдан илгари чап қўлни, ўнг оёқдан илгари чап оёқни юваман, мазмазадан аввал бурун чайқайман. Менинг бундай қилишим тўғрими?

Жавоб: Мусулмоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек таҳорат қилиши машруъдир. Яъни, юзни ювишдан бошлайди, мазмаза қилади, бурнини (ювиб) ташлайди (уч мартадан). Агар бир ёки икки мартадан ювса ҳам етарлидир. Бироқ юзни ювиш, мазмаза ва бурун(га сув олиб, ташлаш)ни уч мартадан такрорлаш, афзалдир.

Сўнгра, қўлларни тирсаклари билан қўшиб уч марта ювади. Ўнг қўлни чап қўлдан илгари ювиши керак. Уларни бир ёки икки марта ювиш билан кифояланса ҳам бўлади. Бироқ, юзни ювганидек, уч марта ювиши афзалдир. Сўнгра, бошига қулоқлари билан бирга бир марта масҳ тортади. Кейин оёқларини: аввал ўнгги, сўнгра чапини тўпиқлари билан бирга, қўлларини ювганидек, уч марта ювади. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Агар таҳорат қилсангизлар – ўнг тарафингиздан бошлангизлар!» (Имом Аҳмад «Муснад», 2/ 354; Абу Довуд «Сунан», 4141; Ибн Можжаҳ «Сунан», 402) деб айтган ҳадислари нуқтаи назаридандир.

Сўнгра, таҳоратни тугатгач:

{أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له و أشهد أن محمد عبده و رسوله}

{اللهم اجعلني من التوابين و اجعلني من المتطهرين}

««Ашҳаду ал-ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ». Аллоҳуммаж-ъални минат-таввабийна важ-ъални минал мутатоҳҳирийн».

««Мен шериксиз ва ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир»- деб гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавба қилганлар ва покланганлар қаторида қил!»- дейди.

Аллоҳ, тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/103-104.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг