PDF WORD

Таҳоратни бошлашдан илгари басмалани унутиш

Таҳоратни бошлашдан илгари басмалани унутиш

Савол: Мен таҳоратни бошладим ва кафтларимни ювар эканман басмалани айтмаганим ёдимга тушди. Мен ҳар эслаганимда басмалани такрор айтаман. Бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Уламолар жумҳури басмаласиз қилинган таҳоратнинг тўғри эканига ижмоъ-қарор қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган: «Аллоҳнинг исмини айтмаган одамнинг таҳорати йўқдир» ҳадисига биноан, илм таҳсили ва зикрларда басмала айтишни айрим олимлар вожиб деб ҳисоблаганлар. Шундай бўлсада, биров басмалани билмасдан ёки унутиб айтмаган бўлса, таҳорати дурустдир. Бу одам, гарчи басмала айтиш – вожибдир, десак ҳам, таҳоратини қайта олмайди. Чунки у, билмаслик ёки унутиш билан узрлидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

«Роббимиз, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама!» (Бақара: 286).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ субҳонаҳу бу дуони ижобат қилди» деган саҳиҳ ҳадис ҳам нақл қилинди.

Бундан сизга шу нарса маълум бўлаяптики, агар таҳоратнинг аввалида басмала айтишни унутиб, таҳорат ўртасида ёдингизга тушган бўлса, басмалани айтаверасиз. Таҳоратингизни қайта олмайсиз. Чунки сиз, унутиш билан узрлисиз.

Аллоҳ барчага тавфиқ ато этсин.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/100.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг