PDF WORD

Таҳорат қилаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими?

Таҳорат қилаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими?

Савол: Таҳорат қилинаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими? Бу пайтда алик олиш макруҳми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Саломга алик олиш макруҳ эмас. Таҳорат қилаётганингизда бирон киши сизга салом бериб қолса, умумий далилларга кўра, алик олишингиз фарздир. Бироқ, нажосатдан покланиш учун истинжо қилаётган бўлиб, «ҳожат» пайтида бўлмасангиз, иншааллоҳ, алик олишингизнинг зарари йўқдир. Чунки, авом халқ ичидаги айрим инсонлар истинжони ҳам таҳорат деб атайдилар. Бироқ, истинжони тугатгунингизча алик олмай, тугатгач алик олишингиз афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл қилар (сияр) экан, берилган саломга қўлларини деворга уриб таяммум қилмагунича алик олмадилар ва: «Мен Аллоҳни таҳоратсиз тилга олишни ёқтирмадим» – дедилар (Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 17; Имом Аҳмад «Муснад», 4/345; Доримий «Сунан», ҳадис № 2641).

Хуллас, юз (оғиз, бурун) ва икки қўлни ювиш, бошга масҳ тортиш ва икки оёқларни ювиш каби шаръий таҳоратни, (яъни) айрим (араб)лар суриш деб аташаётган ибодатни қилар экан, салом берилса алик олиш фарздир.

Алик олиш ёки олмаслик билан таҳорат бузилмайди. Бироқ, алик олиш фарздир. Аммо истинжо қилаётган бўлса саломга алик олиши афзалдир. Чунки, истинжо на сийдик ва на ахлатдир. Фақатгина бу пайтда қўллар нажосатга тегади, холос. Бундай пайтда аликни олса ҳам, олмаса ҳам зарари йўқдир.

Аллоҳ – тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/155.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг