PDF WORD

Таҳорат қандай қилинади?

Таҳорат қандай қилинади?

Савол: Ўта зарур бўлгани учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганидек, таҳорат қилиш ва намоз ўқишни тушунтириб берсангиз. Аллоҳ сизни савоблар билан мукофотлантирсин.

Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган хабарлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳорат қилишга бўлган ният ва басмалани айтганидан сўнгра, кафтларини уч марта ювганларига далолат қилмоқда. Бу – машруъ нарсадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «(Бошида) Аллоҳнинг исмини тилга олинмаган  одамнинг таҳорати йўқдир» деб айтганлари жуда ҳам кўп ривоят қилинган. (Термизий, Таҳорат ҳақидаги китоб, 25; Ибн Можжа, Таҳорат ва суннатлари, 398).

Таҳорат олаётган одамнинг таҳорат олишдан илгари басмалани айтиши – машруъдир. Бу (басмала)ни айрим уламолар зикр билан айтишни фарз қилдилар. Агар басмала айтишни унутган бўлса ёки билмаса, зарари йўқ. Кейин мазмаза қилиб, оғзини уч марта чайиб, юзини уч марта ювади. Кейин аввал ўнг, кейин эса чап қўлларини тирсаклари билан уч марта ювиб, боши ва қулоғига бир марта масҳ тортади. Кейин оёқларини аввал ўнги, кейин эса чапини тўпиқлари билан уч марта ювади.

Агар (таҳоратда ювилиши керак бўлган аъзоларни) бир ёки икки мартадан ювса, зарари йўқ. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир мартадан, икки мартадан ва уч мартадан ювганлари нақл қилинган. Гоҳида эса айрим аъзоларини икки, бошқа аъзоларини эса уч мартадан ювганлар. Бу, алҳамдулиллаҳ, бу борада имкониятлар кенг эканига яққол далолат қилада. Шундай бўлсада, уч мартадан ювиш афзалдир.

Таҳорат қилиш шакли катта ёки кичик ҳожат бўлмаган бўлса, шундай бўлади. Агар улар бўлса илк ўлароқ таҳоратни истинжодан бошланиб, кейин айтиб ўтилган шаклда таҳорат қилинади.

Бироқ ҳаво (газ) чиқиши, ухлаш, жинсий аъзони ушлаш ва туя гўштини ейиш сабабли (таҳорат бузилганида) истинжо қилиш машруъ эмас. Балки, биз айтиб ўтган таҳоратни қилиш кифоядир. Мўъмин ва мўъминаларнинг таҳоратдан сўнгра:

{أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له و أشهد أن محمد عبده و رسوله}

{اللهم اجعلني من التوابين و اجعلني من المتطهرين}

««Ашҳаду ал-ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ». Аллоҳуммаж-ъални минат-таввабийна важ-ъални минал мутатоҳҳирийн».

«Мен ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавба қилганлар ва покланганлар қаторида қил!» – деб айтишлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани учун, машруъдир.

Таҳорат қилган одам икки ракаат намоз ўқиши мумкин. Буни «таҳоратнинг суннати» – деб аталади. Таҳоратдан кейин одатий суннатларни ўқиса, таҳорат суннатининг ўрнига ўтаверади.

Алллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава», 98.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг