Таҳорат пайтидаги васваса
Таҳорат пайтидаги васваса
Савол: Таҳорат қилиб бўлгач нуқта қадар сийдик чиққандек бўлади. Менда бу ҳолат ҳар таҳорат қилганимда такрорланаверади. Мен таҳоратимни қайта қилишим керакми ёки нима қилай?
Жавоб: Таҳорат пайтидаги бу ҳиссиёт – шайтон васвасаси ҳисобланади. Бундай пайтда одам таҳоратни такрор қилмайди, балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан, васвасага эътибор бермай, таҳоратининг бор эканига қатъий ишониши – машруъдир: «Бир одам намозда бир нарса ҳис этишидан шикоят қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Товуш эшитмагунича ва ҳидни сезмагунича намозидан бурилмайди» – деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», Таҳорат ҳақидаги китоб: 176; Имом Муслим «Саҳиҳ», Ҳайз ҳақидаги китоб: 361; Насоий «Сунан», Таҳорат ҳақидаги китоб, 160; Абу Довуд «Сунан», Таҳорат ҳақидаги китоб, 176; Ибн Можжаҳ «Сунан», Таҳорат ва суннатлари ҳақидаги китоб, 513). Муттафақун алайҳ.
Чунки шайтон мусулмоннинг намоз, таҳорат ва бошқа ибодатларини бузишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам унга қарши курашга сафарбар бўлиш ва Аллоҳга унинг макру тузоқларидан сиғиниб, унинг васвасаларига бўйинсунмаслик керак.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/124.
Манба: Ҳикмат Нури

