Соч ва лабга ёғ суриш таҳоратни бузадими?
Соч ва лабга ёғ суриш таҳоратни бузадими?
Савол: Соч ёғлари-кремлари ва лаб ёғлари-помадаларни истеъмол қилиш таҳоратни бузадими?
Жавоб: Хотин кишининг соч кремлари ва бошқа ёғларин истеъмол қилиши таҳоратни ҳам, рўзани ҳам бузмайди. Шунингдек лаб ёғи-помадаларни истеъмол қилиш ҳам на таҳоратни ва на рўзани бузади. Бироқ, бу косметик-гўзаллаштирадиган маҳсулотларнинг таъми бўлгани учун, рўза пайтларида ишлатилар экан, ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак (акс ҳолда рўза бузилади).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

