Протез тишлар ва таҳорат
Протез тишлар ва таҳорат
Савол: Таҳорат қилар экан, сунъий-протез тишлари бўлган одам, мазмаза пайтида тишларини чиқариши керакми?
Жавоб: Агар одамнинг тишлари маҳкамланган бўлса, уни чиқариш зарурати йўқдир. Бу – узукнинг ҳукмига ўхшайди-ки, узукни таҳорат пайтида чиқарилмайди. Балки, уни ўз ерида қимирлатиб қўйиш кифоядир. Қимирлатиб қўйиш эса фарз эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, узук тақар ва таҳорат пайтида узугини ечиб қўймас эдилар.
Сунъий тиш (протез)ларнинг сувнинг аъзоларга етишига монеълик қилиш эҳтимоли бор. Хусусан, баъзи сунъий (протез) тишларни тақиб чиқариш анчагина қийин бўлади.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

