PDF WORD

Пахта, жун ёки сунъий толадан тўқилган паймоққа масҳ тортиш

Пахта, жун ёки сунъий толадан тўқилган паймоққа масҳ тортишнинг, махсига масҳнинг ва пойафзал билан намоз ўқишнинг ҳукми ҳақида

Савол: Махсига масҳ тортиш, пахта, жун ва ҳозирги кунда ишлатилаётган сунъий толалардан тўқилган пайпоққа масҳ тортишга тўғри келадими? Махсига масҳ тортишнинг ҳукмлари нима? Пойафзални кийган ҳолатда намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, жумладан, саҳобаларнинг ҳам,  пайпоқ ва чориқларига масҳ тортганлари собит бўлгани каби, пок ва (оёқларни) ўраб турган пайпоқларга, махсиларга масҳ тортгандек масҳ тортилса бўлаверади. (Термизий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 99; Насоий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 125; Абу Довуд, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 159; Ибн Можжаҳ, Сунан, Таҳорат ва суннатлари ҳақидаги китоб, 559; Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, 4/252).

Пайпоқ билан махси ўртасидаги фарқ шуки, махси теридан тикилади, пайпоқ эса пахта ва бошқа толалардан тўқилади.

Махси ва пайпоққа масҳ тортиш шартлари: уларнинг (оёқнинг ювилиши) фарз бўлган жойларини тўсиши, таҳоратли ҳолатда кийилган бўлиши, ворид бўлган саҳиҳ ҳадисларга кўра, таҳорат бузилганидан сўнгра тортилган масҳдан бошлаб муқим одамнинг бир кеча-кундуз, мусофир одамнинг уч кеча-кундуз давомида масҳ тортиши.

Нажосат тегмаган пойафзалларда намоз ўқиш жоиздир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ковушларини кийган ҳолатларида намоз ўқидилар. (Имом Бухорий, Саҳиҳ, Намоз ҳақидаги китоб, 379; Имом Муслим, Масжидлар ва намоз қилинадиган жойлар ҳақидаги китоб, 555;  Термизий, Сунан, Намоз ҳақидаги китоб, 400; Насоий, Сунан, Қибла ҳақидаги китоб, 775; Абу Довуд, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 159; Доримий, Сунан, Намоз ҳақидаги китоб, 1378; Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, 3/189).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саид разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: «Агар бировингиз масжидга келса ковушларининг тагига қарасин ва нажосатни кўрса ерга ишқасин-да, уларни кийиб намоз ўқийверсин». Бу ҳадисни Имом Аҳмад ва Абу Довуд чиройли санад билан келтирдилар. (Абу Довуд, Сунан, Намоз ҳақидаги китоб, 650; Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, 320; Доримий, Сунан, Намоз ҳақидаги китоб, 1378).

Бироқ, масжидларга палослар тўшалган бўлса уларни ифлос қилмаслик учун пойафзалларни пойафзаллар учун ажратилган ерга ёки бир-бирининг устига қўйиб, тиззалар орасига олиш афзалдир.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/111.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг