Намозда таҳорати бузилган одам намоз ўқишни тўхтатсин
Намозда таҳорати бузилган одам намоз ўқишни тўхтатсин
Савол: Риёзлик ўқувчи шундай савол йўллабди: Биров намозга биринчи сафда бошласа ва таҳорати бузилса, шундай бўлишига қарамай намозини тўхтатмай давом этса, (чиқиб кетиш учун) орқадаги сафларни бузишга, уларни туртишга ва намозхонларнинг хушуъларини кетказишга мажбур бўлса, бу одамнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Аллоҳдан уни мағфират қилишини сўрайман. Аслида, намозда турганда таҳорати бузилган ёки таҳоратсиз эканини эслаган одам намозини тўхтатиши, таҳорат олиш учун чиқиши, (таҳоратни олгач) қайтиши ва жамоат намозига етишиши керак. Намозхонлар сафига келсак, имомнинг сутраси (олдидаги тўсиғи) – уларнинг ҳам сутрасидир. Шунинг учун сафдаги намозхонлар олдидан ўтилса зарари йўқдир. Бироқ, намозхонларни ташвишга қўймаслик учун хотиржамлик билан, шошилмай ўтиш керак.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«ад-Даъваҳ» ойномаси, 1010 сони, 23 / 01 / 1406 ҳ.
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/159.
Манба: Ҳикмат Нури

