Намоз асносида сийдик чиққандек бўлса, намоз бузиладими?
Намоз асносида сийдик чиққандек бўлса, намоз бузиладими?
Савол: Мен ўн саккиз ёшдаман. Икки йилдан буён намозни бошлашим билан, мендан сийдик чиққанга ўхшайди. Бу – тинмай давом этади. Бу ҳақда менга тушунтириш берсангиз?
Жавоб: Бу туйғу билан таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди. Чунки у – шайтон васвасасидан бошқа нарса эмас. Намозингиз – намоздир. Бу васвасалар ўзингиздан сийдик чиққанини аниқ билсангизгина зарар қилиши мумкин.
Агар сийдик чиққанига аниқ ишонч ҳосил қилсангиз, қайта истинжо ва таҳорат қилиб, намозингизни такрор ўқийсиз. Кийим ва баданингизга теккан сийдикни ювасиз. Бироқ, бу васваса ва ҳаёлдангина иборат бўлса, унга эътибор қилинмайди ва намоз – намоз ҳукмидадир.
Васавалардан эҳтиёт бўлинг, намозни жиддий ўқишга ва намоздаги хушуъга диққат қилинг. Қайта такрорланмаслиги учун васвасалардан (Аллоҳга) сиғининг!
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/131.
Манба: Ҳикмат Нури

