PDF WORD

Намоз пайтида оёқларидан қон оқаётган одамнинг ҳукми

Намоз пайтида оёқларидан қон оқаётган одамнинг ҳукми

Савол: Бир куни тўп ўйнаётганимда оёғим қаттиқ лат еди. Намоз вақти киргач таҳорат қилдим. Бироқ оёғимнинг лат еган қисмини ювмадим ва намоз ўқир эканман оёғимдан қон келар эди. Мен беш кун давомида шундай намоз ўқидим. Менинг шу узрим билан ўқиган намозим тўғрими ёки тўғри эмасми? Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Аввало, сиз жароҳатни қонни тўхтатадиган каттароқ нарса – латта ёки латтага ўхшаш нарса билан боғлашингиз ва шу боғланган нарса-жабира устига масҳ тортишингиз керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, таҳоратдан сўнгра жароҳатли ерга таяммум қилишингиз кифоядир. Бироқ, сиз жароҳатни латта ёки бошқа бирон нарса билан боғлаб, мудом унинг устидан масҳ тортишингиз зарурдир. Чунки, шугина машруъ йўл бўлиб, таяммум ўрнини босади. Агар сиз шундай қилмаган бўлсангиз, беш кун давомида масҳ ва таяммумсиз ўқиган намозингизни қайта ўқишингиз керак. Шу – сиз учун эҳтиётли ишдир. Чунки сиз бу ишда сустлик қилгансиз. Яъни, жароҳатни боғлаб, унга масҳ тортмагансиз ёки таяммум қилмагансиз.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Йўлдаги ёғду» радио дастури, тасма № 844.

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/164.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг