Мудраш таҳоратни бузадими?
Мудраш таҳоратни бузадими?
Савол: Бир хотин шундай демоқда: Чошгоҳ намозини ўқиб, пешин намозини кута бошлаганимда мудраб қоламан. Бу менинг таҳоратимни бузадими ёки йўқми?
Жавоб: Мудраш таҳоратни бузмайди. Таҳорат, уйқу сабабли атрофдаги кимсаларни билмайдиган даражада шуурсиз бўлсагина, бузилади. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида ҳуфтон намозини кутар эканлар мудраганларидан бошлари тушар, шундай бўлсада таҳорат қилмай намоз ўқийверар эдилар (Имом Муслим «Ҳайз ҳақидаги китоб» 376, Термизий «Сунан: Таҳорат ҳақидаги китоб» 76, Абу Довуд «Сунан: Таҳорат ҳақидаги китоб» 200, Имом Аҳмад «ал-Муснад» 3/277).
Шуур кетадиган чуқур уйқу билан таҳорат кетади.
Аллоҳ йўлидаги синглим, сиз шуур кетадиган чуқур уйқу билан мудраш ўртасидаги фарқни билиб олишингиз керак.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/141.
«Йўлдаги ёғду» радио дастуридан.
Манба: Ҳикмат Нури

