PDF WORD

Жароҳати бўлишига қарамай имом бўлиб намоз ўқиган одам

Жароҳати бўлишига қарамай имом бўлиб намоз ўқиган одам ҳақида

Савол: Жароҳати бўлишига қарамай имом бўлиб намоз ўқиган одамнинг ҳукми нима?

Жавоб: Агар жароҳат боғланган бўлса, (намозхон) таҳорат ёки ғусл пайтида унинг устидан масҳ тортади ва бу унга жоиздир. Имом, муқтадий ёки ёлғиз ўқиётган бўлса ҳам, намози тўғридир.

Агар жароҳати боғланмаган бўлса, Аллоҳ таолонинг:

«Аллоҳдан имкониятингиз борича тақво қилинглар!» (Тағобун: 16) оятига биноан, соғлом аъзоларини ювгандан сўнг унинг устидан таяммум қилса ҳам жоиз ва намози тўғридир. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Жобир разияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ҳам Уҳуд жанги бўлиб ўтган кунда жароҳат олганлари ва шу жароҳатлари билан намоз ўқийверганлари, нақл қилинган (Абу Довуд «Сунан», Таҳорат китоби 336).

Бир киши лат еди. Дўстлари у жароҳатни ювишга фатво бердилар ва у ювиб, ўлди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни ўлдирдилар, Аллоҳ уларни ўлдирсин! Билмас эканлар сўрамайдиларми?! Билмасликнинг шифоси – сўрашлик-ку!» - деб: «Жароҳатини латта билан боғлаб, унинг устидан масҳ тортиши ва қолган аъзоларини ювиши етарли эди» – дедилар (Абу Довуд «Сунан», Таҳорат китоби 336).

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/119.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг