PDF WORD

Ҳушдан кетиш таҳоратни бузадими?

Ҳушдан кетиш таҳоратни бузадими?

Савол: Ҳушдан кетиш билан таҳорат бузиладими?

Жавоб: Ҳа, ҳушдан кетиш билан таҳорат бузилади. Чунки, беҳушлик уйқудан қаттиқроқдир. Ҳолбуки, чуқур уйқуга кетиш, яъни, одам ўзидан чиққан нарсаларни билмайдиган даражада ухлаб қолиши, таҳоратни бузади. Бироқ, ўзидан чиқадиган нарсани биладиган даражада чалқанча, суянмай ўтириб ёки ўзигагина таянган ҳолатда енгил ухлаган одамнинг таҳорати бузилмайди.

Беҳушлик – уйқудан кўра қаттиқроқдир. Шунинг учун ҳам, ҳушини йўқотган одам таҳоратини янгилайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури



·

Фикр билдиринг