PDF WORD

Ҳаммомда таҳорат қилишнинг ҳукми

Ҳаммомда таҳорат қилишнинг ҳукми

Савол: Ҳаммомда таҳорат қилишнинг ҳукми нима? Нажосат турган ер билан жўмрак ўртасига тўсиқ қўйилган бўлса, қилинган таҳорат тўғри бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар жўмракдан оқаётган сув билан, нажосат турган жой ўртасига тўсиқ қўйилса ва шу тўсиқ сабабли жўмракдан тушган сув ерни нажосатга айлантирмаса, яъни ер пок қолса, у ерда таҳорат ва истинжо қилинса зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8691.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг