Аёл фарзандига таҳорат қилдириб қўйса таҳорати бузиладими?
Таҳоратлик аёл фарзандига таҳорат қилдириб қўйса таҳорати бузиладими?
Савол: Таҳоратлик хотин фарзандига таҳорат қилдириб қўйса, янги таҳорат олиши керакми?
Жавоб: Агар она ўғилчаси ёки қизчасини таҳорат қилдирса ва уларнинг жинсий аъзоларига қўли тегса ҳам, таҳорати бузилмайди. Маълумки, фарзандларини ювинтираётган онанинг қалбига шаҳвоний туйғулар келмайди. Бироқ, уларнинг нажосатлари қўлларига теккан бўлса, уларни ювиб ташлаши керак. Унга таҳоратни янгилаши зарур эмасдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

