PDF WORD

Чақалоқни тагини тозаласа таҳорат бузиладими?

Чақалоқни тагини тозаласа таҳорат бузиладими

Савол: Таҳоратим бўлса ва боламнинг «таги»ни тозаласам, таҳоратим бузиладими ёки йўқми?

Жавоб: Шаҳват билан бошқаларнинг авратини ушлаган одамнинг таҳорати бузилади. Бироқ, шаҳватсиз ушлаш ҳақида уламолар ўртасида ихтилофлар бор. Чақалоқни тозалаш пайтида авратига она қўлининг тегиши ҳақидаги кучли фатво шуки, шаҳват ўрни бўлмагани учун таҳорат бузилмайди. Чунки «таг тозалаш» такрор-такрор бўлаверади ва бунда она учун қийинчиликлар туғилиши мумкин. Шунинг учун ҳам, онанинг таҳорати бузилмайди. Бундан ташқари саҳобалар ва улардан кейинги уламолар тарафидан (бундай ҳолатда) таҳоратнинг бузилиши ҳақида бирон нарса айтилмаган.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Манба: Ҳикмат Нури



·

Фикр билдиринг