PDF WORD

Бошига масҳ тортишни унутган ва оёқларини ювган одам

Бошига масҳ тортишни унутган ва оёқларини ювган одамнинг ҳукми

Савол: Таҳорат қилар экан бошимга масҳ тортишни унутдим ва оёқларимни ювдим. Мен қайта таҳорат олайми ёки бошимга масҳ тортиб, кейин оёқларимни ювайми?

Жавоб: Сиз узоқ вақт ўтмасдан қайта бошингиз ва қулоқларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни ювишингиз керак. Агар узоқ вақт ўтган бўлса аввалидан қайта, тўла таҳорат олишингиз керак. Чунки (ювилиши керак бўлган) аъзоларни пайдарпай ювиш, таҳорат фарзларидан биридир.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/103.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг