Бачадонидан намлик келган аёл ҳар намозга таҳорат қиладими?
Бачадонидан намлик келиб турган аёл ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керакми?
Савол: Ҳурматли отахон – Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз, Аллоҳ сизнинг сиҳатингизни жойида қилиб, барча ёвузликлардан Ўз паҳонида сақласин ҳамда сизни, ота-онангизни ва бутун мусулмонларни мағфират қилсин. Омийн.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Биз, бир гуруҳ аёллар, бачадондан келадиган намликка мубтало бўлганмиз ва бундан жуда ҳам қийналиб кетдик. Бизнинг саволимиз шундан иборат: «(Айтингчи), биз ҳар бир намоз учун таҳорат қилишимиз керакми?».
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Сўнг…
Агар тилга олинган намлик мудом келаётган бўлса, истиҳоза қони кўрган аёл ёки сийдиги тўхтамай келаётган одам каби, бу аёлларнинг барчаси ҳар бир намоз вақти киргач таҳорат олишлари зарур. Агар намлик мудом эмас, вақти-вақти билан келаётган бўлса, унинг ҳукми сийдик ҳукмида бўлиб, у келган заҳоти, намоз пайтида бўлса ҳам, таҳорат бузилади.
Аллоҳ таоло барчани Ўзи рози бўлган нарсалараг муваффақ қилиб, биз ва сизларга шифо ато этсин. У – эшитгувчи ва яқин Зотдир.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/130.
Манба: Ҳикмат Нури

