Сувлар ҳақидаги қувватли ҳукм нима?
Сувлар ҳақидаги қувватли ҳукм нима?
Савол: Сувлар ҳақидаги қувватли ҳукм нима? Батафсил тушунтириб беришингизни умид қилиб қоламан.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Сувлардаги асос – покликдир. Агар оз ёки кўп нажосат сабабли сувнинг ранги, таъми ва ҳиди ўзгарса, бу сув – ифлосдир (таҳоратга яроқсиздир). Нажосат унинг (бирон хоссасини) ўзгартирмаган бўлса, сув – тозадир. Бироқ, нажосат озгина бўлса ҳам, эҳтиётан, ихтилофлардан чиқиш учун ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинган: «Ит бировингизнинг идишини яласа, (ундаги нарсани) тўкиб юборсин!» (Имом Муслим ривояти, 1-ж. 161-бет (ал-Мактабул Исламий нашриёти); Насоий ривояти, 144-бет (Ҳалабий нашриёти)) ҳадисга биноан, бу сув билан таҳорат қилмаслик афзалдир.
Илмий Тадқиқодлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4849.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

