«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) кишиларни (Ер юзига) халифа – ҳукмрон қилганидек уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик - хотиржамликка айлантириб қўйишини ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, улар итоатсиз кимсалардир»
Парвардигор субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: «Қай бир киши Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолида ер юзи тўла гуноҳлар билан Менга йўлиқса, Мен унга ер юзи тўла мағфират билан рўбарў бўламан»
(Муслим «Саҳиҳ»ида «Зикр ва дуонинг фазли» бобида (4/2068) ривоят қилган).
Имом Аҳмад “ар-Радду аълал Жаҳмия” китобида шундай дейди: “Жаҳм ибн Савфан (жаҳмийлар асосчиси), Аллоҳни, Ўз китобида ва Расулининг суннатида сифатлагани каби сифатлаган одамни Мушаббиҳадан ҳисоблаб, кофир деб ўйлайди”.