PDF WORD

Вадий ва мазий қандай бўлади?

Вадий ва мазий қандай бўлади?

Савол: Вадий ва мазий нима ва улардан қандай покланиш мумкин? Улар одам ухлаб ётганида ҳам чиқиши мумкинми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Вадий кўпинча сийдикдан сўнгра чиққан оқ рангдаги, қуюқликда манийга ўхшаган, бироқ ҳиди бўлмаган суюқликдир.

Мазий эса, оқ рангдаги ёпишқоқ суюқлик бўлиб, қучоқлаш, жинсий қовушиш ҳақида ўйланиш ёки истакда бўлиш ва бошқа пайтларда шаҳват тўхтагач чиқади. Гоҳида одам унинг чиққанини сезмай қолади. Мазий, шаҳват-лаззатнинг бошланиш лаҳзаларида ҳам чиқади. Мазий эркак ва аёл кишиларда муштаракдир.

Вадий ва мазийнинг ҳар иккиси ҳам нажас бўлиб, таҳоратни бузади. Улар теккан ерларга сув сочилиб, таҳорат қилинади. Мазий теккан пайтда таносил аъзоси ва мояк халталари ювилиши шарт.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8540 – 5.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг