Нажас ва тоза кийимларни бирга ювиш
Нажас ва тоза кийимларни бирга ювиш
Савол: Риёзлик А. С. шундай савол билан мурожаат қилди: Мен тоза кийимларни нажосат теккан кийимлар билан бирга ювдим. Бу нажосатлар тоза кийимларга таъсир қиладими? У кирлардаги сувлар ифлос-нажас бўладими?
Жавоб: Агар аралаш кийимларни нажосат асарларини кетказадиган ва нажосат билан нопок сувга айланмайдиган даражада кўп сув билан ювган бўлсангиз, ҳамма кийимлар пок-тоза бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сув – покловчидир ва уни бирон нарса ифлос қила олмайди» – деганлар (Термизий «Сунан», ҳадис № 66; Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 66). Бу ҳадисни Имом Аҳмад ва Насоий ҳам ривоят қилганлар. Термизийнинг ривояти саҳиҳ санад биландир.
Кир ювишга масъул одамлар барча кийимларни тоза қилишга етарли бўлган сувни ишлатишлари зарур. Агар нажосат теккан кийимлар билан тегмаган кийимларни билсангиз, уларни бир-бирига қўшмай, нажосатли кийимлардаги нажосатни кетказадиган сув билан алоҳида ювишингиз ва ундан нажосат асарларини кетказишингиз ва сувнинг нажосат билан кирланмаган ҳолатда пок қолиши афзалдир.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/205.
Манба: Ҳикмат Нури

