Нажас теккан тўшак
Нажас теккан тўшак
Савол: Чақалоқ қизнинг сийдиги билан ҳўл бўлган кийим тўшакка қўйилган бўлса, тўшак нажас бўладими? Агар нажас бўлган бўлса уни қандай тозалаймиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Агар чақалоқ қизнинг сийдиги тегиши билан ҳўл бўлган кийимни тўшак устига ташланса ва тўшак ҳам намланса нажас бўлади ва сув билан ювиш оқибатидагина тоза бўлади. Агар тўшак намланмаган бўлса нажас бўлмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8540 – 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

