Масжидул-Ҳаромни ифлос қилди …
Масжидул-Ҳаромни ифлос қилди …
Савол: Умра қилиш учун Масжидул-Ҳаромга борган эдик. Биз билан уч ярим ёшга кирган қизчамиз ҳам бирга эди. Меҳмонхоналарда жой бўлмагани учун биринчи кечада Масжидул-Ҳаром ичида тунадик. Уйғонгач солинган гиламлар устида намлик борлигини кўрдим. Атрофимизда кўпчилик ухлаб ётгани учун, у жойни ювишни унутдим. Мен энди нима қилишим керак? Менга тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Сиз қилган бу ишингиз туфайли чин юракдан тавба қилишингиз ва бундай ишни бошқа қилмаслигингиз керак.
Агар Масжидул-Ҳаром, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ёки бошқа масжидларда тунашга мажбур бўлсангиз, қизчангизнинг сийдиги ёки ахлати масжидга солинган ашёларга тегмаслигининг тараддудини олишингиз керак. Мабодо улар масжидга солинган нарсаларга тегиб қолса, ўзингиз у ерни тозалашингиз ёки зудлик билан тозалашлари учун тозалик ходимларига билдиришингиз керак. Бундай ишда лоқайдлик қилмаслигингиз керак.
Аллоҳ бизни, сизни ва барча мусулмонларни афв этсин.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«ад-Даъваҳ» ойномаси, 1405 сон, 9 / 3 / 1414 ҳ.
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/204.
Манба: Ҳикмат Нури

