PDF WORD

Жинсий алоқадан кейин бирон нарсани ушласа бўладими?

Жинсий алоқадан кейин бирон нарсани ушласа бўладими?

Савол: Эр ва хотин жинсий алоқа қилгач, ғусл қилишларидан илгари нарсаларни ушлашлари жоизми? Агар бирвн нарсани ушлаган бўлсалар, у нарса нажас бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, жунуб одам хоҳ эркак ва хоҳ хотин бўлсин, ғусл қилишдан илгари кийим, товоқ, қозон ва бошқа нарсаларни ушлаши раводир. Чунки, жунуб одам нажас эмасдир ва у ушлаган нарса ҳам нажас бўлмайди. Зеро Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрилиб, сўнгра қайтиб келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: «Қаерда эдинг?» – деб сўраганларида: «Мен жунуб эдим. Таҳоратсиз Сиз билан бирга ўтиришни хоҳламадим» – дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳоналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмайди!» – дедилар» (Имом Бухорий 1/133, Имом Муслим 1/282).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4679 – 7.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг