PDF WORD

Болалардан теккан намлик нажосатми?

Болалардан теккан намлик нажосатми?

Савол: Бола ўтирган еримизга келади ва кийими ёки иштонидаги намлик билан палосларга ёки отасининг қучоғига ўтиради. Бу намликнинг ҳукми нима? Бу, мени қийин аҳволга солиб қўйди. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Чунки, кунлар ўтиши билан уйнинг палослари ва меҳмонлар ўтирадиган жойлар унинг намликлари сабабли ўтириш ва намоз ўқишга нолойиқ бўлиб қолди. Ушбу бола ва палосларнинг ҳукми нима?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар одам нажосати бўлган қизча ёки овқат еб қолган ўғил болани ушласа ва ўзида ўша чақалоқ нажосатининг нами текканини кўрса, нажосат теккан жой ва кийимларини ювади. Агар у бола ҳали овқат ейишни бошламаган бўлса, унинг сийдиги устидан сув сочади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкори Абу Самҳ разияллоҳу анҳу шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қизчанинг сийдигини ювилади, ўғил боланинг сийдиги устига сув сочилади» – дедилар» (Абу Довуд «Сунан», 321, Насоий «Сунан», 293).

Агар намлик тегмаган бўлса бадан ва жойнинг поклиги асос ўлароқ қабул қилиниб, бу ҳукм нажосат текканининг аниқлиги билан бекор бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6382 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг