Хотин кишидан оқиб чиққан суюқликнинг ҳукми нима?
Хотин киши(нинг жинсий аъзоси)дан оқиб чиққан суюқлик («оқ бенамоз»)нинг ҳукми нима?
Савол: Хотин киши(нинг жинсий аъзоси)дан оқиб чиққан суюқлик («оқ бенамоз») покми ёки нопокми? У таҳоратни бузадими?
Жавоб: Изланишлардан сўнгра ўрганганимга кўра, хотин киши(нинг жинсий аъзоси)дан келган нарса тухумдондан эмас, бачадондан келган бўлса – покдир. Бироқ, пок бўлишига қарамай таҳоратни бузади. Чунки, таҳоратни бузадиган нарсанинг нажосат бўлиши шарт эмас. Ел орқа пешобдан чиқади бироқ унинг ўзи ҳаром эмас. Аммо таҳоратни бузади. Шунинг учун ҳам, аёл кишидан таҳоратлик пайтида мазкур суюқлик чиқса таҳорати бузилади ва янги таҳорат қилиши шарт бўлади. Агар бу «оқ бенамоз» сурункали келса таҳорати бузилмайди, бироқ қайси намознинг вақти кирса ўша намоз учун алоҳида таҳорат қилиб фарз, нафл намозларини ва Қуръон Каримни ўқий, мубоҳ-рухсатли бўлган ҳар бир ишни қила олади. Уламолар бунга ўхшаш фатвони сийдиги тутмаган одам учун ҳам берганлар.
Оқиб чиққан «оқ бенамоз»нинг ўз ҳукми – пок бўлиб, кийим ва баданни нажас қилмайди.
«Оқ бенамоз»нинг таҳорат нуқтаи назаридан ҳукми – модомики сурункали келмас экан, таҳоратни бузувчидир. Сурункали келса, таҳоратни бузмайди. Аёл киши намоз вақти киргандагина таҳорат олиши ва «оқ бенамоз» келган ерга ёйилмаслиги учун бирон нарса қўйиб олиши керак.
Агар «оқ бенамоз» тўхтаб-тўхтаб келадиган бўлса ва аёлнинг одати намоз учун белгиланган вақт ичида тўхтайдиган бўлса, намозни намоз вақтининг охирги пайтларига қадар кечиктиради. Агар намоз вақти чиқиб кетишидан қўрқса, таҳорат қилиб, «оқ бенамоз» келган ерни «боғлаб», таҳорат олади. Унинг оз ёки кўп келишининг ҳеч фарқи йўқ. Чунки чиқарув йўлидан келган ҳар бир нарса оз ёки кўп бўлса ҳам таҳоратни бузади.
Баъзи хотинларнинг «оқ бенамоз» таҳоратни бузмайди деб эътиқод қилишларининг асоси ўлароқ, ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳнинг: «У – таҳоратни бузмайди» – деб айтган сўзидан бошқа асосни билмайман. У ҳам далилини тилга олмаган. Агар унинг далили Қуръон, суннат ва саҳобаларнинг сўзидан бўлса эди, у – ҳужжат бўла олар эди.
Хотин киши Аллоҳдан қўрқиши ва таҳоратли бўлишга интилиши керак. Чунки намоз, юз марта ўқилса ҳам, таҳоратсиз қабул бўлмайди. Баъзи уламолар эса: «Таҳоратсиз намоз ўқиган одам кофир бўлади. Чунки бундай қилиш, Аллоҳнинг оятлари устидан масхара қилиш бобидандир» – деганлар.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

