PDF WORD

Ел келиши истинжони бузадими?

Ел келиши истинжони бузадими?

Савол: Аллоҳ сизни азиз қилсин, (айтингчи), ел келиши истинжони бузадими? Таҳорат қилишдан илгари истинжони ҳам қайта қилиш керакми?

Жавоб: Орқадан ел келиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзларига кўра, таҳоратни бузади: «Товуш эшитмагунича ёки ҳид билмагунича намоздан бурилмасин» (Имом Бухорий «Саҳиҳ» 1/43). Бироқ, елнинг келиши истинжо қилишни тақозо этмайди. Чунки, у ердан ювиш керак бўлган нарса чиқмаган.

Шунга кўра, ел келса таҳорат бузилади. (Бундай пайтда) одам таҳорат қилса кифоя. Яъни: мазмаза ва бурнини тозалаш билан юзини, қўлларини тирсаклари билан ювади, бошига ва қулоқларига масҳ тортиб, оёқларини тўпиқлари билан бирга ювади.

Мен кўп одамлар билмаган бир масъалага диққатингизни тортмоқчиман. У ҳам бўлса, айрим одамлар намоз вақти киришидан илгари кичик ёки катта ҳожатдан сўнгра истинжо қиладилар ва намоз пайти келгач таҳорат олмоқчи бўлсалар, истинжони қайта қилиш ва таносил аъзосини иккинчи марта ювиш керак, деб ўйлайдилар. Бу – нотўғридир. Одам чиқинди чиққанидан сўнгра таносил аъзосини ювган бўлса, у узв тоза бўлади. У узвни чиқинди чиқсагина яна қайта ювиш керак, бўлмаса қайта ювишга ҳожат йўқ. Истинжо ёки кесак тутишдан мақсад, у узвни тозалаш, холос. Агар тушунарли бўлган бўлса, демак, нажосат қайта чиқсагина у узвни ювиш керак.

Аллома Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

«ал-Мунтақо мин фатаавал-Фавзаан: Китабут-Тоҳараҳ»,

учинчи жилд, ўн тўртинчи савол.

Манба: Ҳикмат Нури


·

1 та мулоҳаза

  1. sevara → 02.11.2009 йил

    Assalamu alaykum.
    Baraka toping! Shu narsa doim mani o’ylantirib kelgan masalalardan biri edi. Rahmat

Фикр билдиринг