PDF WORD

Уйқудан уйғонгач истинжо қилинадими?

Уйқудан уйғонгач истинжо қилинадими?

Савол: Абу Саъд (исмли одам) сўрамоқда: «Одам уйқусидан уйғонгач намоз ўқимоқчи бўлса таҳорат қиладими ёки истинжоми?

Жавоб: Бисмиллаҳ ва валҳамду лиллаҳ.

Агар сиймаган ва катта ҳожат келмаган бўлса, фақатгина таҳорат-тамассуҳ қилади, холос. Газ чиқса, таносил аъзосини ушласа, туя гўштини еса ҳам таҳорат-тамассуҳ қилади, яъни, юз ва қўлларини ювиб, бош ва қулоққа масҳ тортади ва оёқларини ювади. Буни (араб тилида) тамассуҳ деб ҳам, таҳорат деб ҳам аталади. Истинжо қилишга ҳожат йўқ. Истинжо кичик ва катта ҳожатлардан сўнггина қилинади.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/143.

«Даъват» ойномаси, 13.05.1414 ҳижрий йил.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг