PDF WORD

Таҳоратхонада кийимларига нажосат теккандек бўлди

Таҳоратхонада кийимларига нажосат теккандек бўлди…

Савол: Биров таҳоратхонада таҳорат олар экан кийимларига нажас сув теккандек бўлди. У кийимларини ювиши керакми?

Жавоб: Бу саволга жавоб беришдан илгари шуни айтмоқчиман: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шариат ҳар жиҳатдан мукаммал ва Аллоҳ бандаларини яратган хилқатга муносибдир. Чунки, шариат қулайлик ва енгилликни ҳамда одамларни асоси бўлмаган васваса ва ҳаёл биёбонидан узоқ тутишни олиб келган.

Шунга биноан, асос шуки, бу одам кийимлари билан пок бўлиб, бадани ёки кийимларига нажосат текканига ишонмайди. Намозида таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланиб шикоят қилган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Товушни эшитмагунича ва ҳидни сезмагунича намозидан чиқмайди» – деб берган жавоблари сўзимизга гувоҳ бўлмоқда.

Асос – асли қандай бўлса, шундай қолишидир.

Қазойи ҳожатдан бўшаниладиган таҳоратхонага кирилганида, савол берган одам айтганидек, кийимларига намлик теккан бўлса, теккан намликнинг сийдик, ахлат ёки бошқа нарса аралашган сув эканини ким айта олади? Биз шундай эканини қатъий айта олмас эканмиз, асос – покликдир. Тўғри, баъзида кийимларимизнинг бирон нарса билан ифлос бўлгани ҳақидаги ҳаёл ғолиб келиши мумкин. Бироқ, аниқ бўлмагунича асос – покликдир.

Мазкур саволга жавоб ўлароқ шундай деймиз: «У одамлар кийимларига нажосат текканини аниқ билмайдилар. Бу ердаги асос – покликдир. Уларнинг кийимларини ювишлари фарз эмас ва шу кийимлари билан намоз ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам».

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 10 – ж.,

«Истинжо боби», савол № 23.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг