Таҳоратхонада Аллоҳни қандай зикр қилинади?
Таҳоратхонада Аллоҳни қандай зикр қилинади?
Савол: Таҳоратхонада Аллоҳни зикр қилиш жоизми?
Жавоб: Инсон Роббисини таҳоратхона ичида тилга олиши лойиқ эмасдир. Чунки у жой, Аллоҳни тилга олиш лойиқ бўлмаган макондир. Агар дили билан зикр қилса, тилини қимирлатмаслик шарти билан, жоиздир. У ерда Аллоҳнинг зикрини тили билан қилмаслиги ва чиққунича кутиши афзалдир.
Бироқ, қазойи ҳожатдан бўшаниладиган жойлардан ташқаридаги, таҳорат қилиш учун ажратилган жойларда Аллоҳни зикр қилишнинг зарари йўқдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 10 – ж.,
«Истинжо боби», савол № 27.
Манба: Ҳикмат Нури

