PDF WORD

Қоғозни ишлатгач, сув билан истинжо қилиш фарзми?

Қоғозни ишлатгач, сув билан истинжо қилиш фарзми?

Савол: Биз Британияда ҳожатхонада истинжо учун қоғозларни ишлатамиз. (Айтингчи), қоғозларни ишлатгандан сўнгра сув билан истинжо қилишимиз фарзми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Истиброда қоғоз ва қоғозга ўхшаш (эмиш хусусияти бўлган) нарсаларни ишлатиш жоиздир. Агар улар олд ва орқа чиқариш узвларини яхши тозаласа, шунинг ўзи етарлидир. Истибро учун ишлатилган нарсаларнинг сони тоқ бўлишига ва учтадан оз бўлмаслигига катта эътибор берилиши керак. Бундан кейин сув билан истинжо қилиш фарз эмас. Чунки, сув билан истинжо қилиш – суннатдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7371 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг