PDF WORD

Қазойи ҳожат пайтида авратни очиш

Қазойи ҳожат пайтида авратни очиш

Савол: Одамнинг таҳорат қилинадиган жойларда қазойи ҳожат учун авратини очишининг ҳукми нима?

Жавоб: Таҳорат учун махсус қурилган жойларда ва одамлар кўрадиган маконларда авратни очиш жоиз эмас. Авратини очган одам гуноҳкор бўлади. Фуқаҳолар, Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!: «Бундай ишни қилган одам истинжо ўрнига, истижмор қилиши керак», дейдилар. Яъни, қазойи ҳожатини кўздан узоқ ерда қилиб, кесак, туалет қоғози ёки тозалайдиган бошқа нарсалар билан «чиқинди» чиққан жойни тоза бўлгунича уч ёки ундан кўп марта артиши керак. Бу – унга вожибдир. Чунки у, истинжо учун авратини очса аврати одамларга кўринади. Бу эса, ҳаромдир. Ҳаромдан эса ўша йўл билангина қутилиш мумкин. Авратни кўздан узоқ қилиш (яшириш) – фарздир» – дедилар.

Шунга биноан биз ҳам қуйидаги сўзларни айтамиз: «Кишининг истинжо учун авратини одамлар кўзи ўнгида очиши жоиз эмас. Шунинг учун ҳожатини ҳеч ким кўрмайдиган жойда чиқаришга ҳаракат қилсин».

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 10 – ж.,

«Истинжо боби», савол № 22.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг