PDF WORD

Пешоб чиққандек бўлса истинжо қилинадими?

Пешоб чиққандек бўлса истинжо қилинадими?

Савол: Истинжо билан таҳорат олгач бир томчи пешоб чиққанини ҳис қиламан. Бу мени қайта бир ёки икки марта янги таҳорат олишга чорлайди. Шуни ҳам айтишим керакки, пешоб тўхтаганига ишонч ҳосил қилиш учун, беш дақиқача ўтгач (янги) таҳорат оламан. Таҳоратни тугатгач яна озгина пешоб чиққанини ҳис қиламан. Мен шак ва шубҳа қолмаслиги учун кўп ҳаракат қилдим.

Агар бу ҳақиқатан рўй берган ва иштон ёки кийимларимга пешоб теккан бўлса уларни ювишим керакми? Агар ювмай намоз ўқисам, намозимнинг жоизлигига монеъми? Ёки намозим жоизми? Чунки мен баъзи пайтларда пешоб томчиси текканлиги гумони билан иштонларимни ҳам ювиб оламан.

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар сийдик томчисининг текканини аниқ билган бўлсангиз истинжо қилиб, ҳар бир намоз учун таҳорат олишингиз ва сийдик теккан кийимларингизни ювишингиз керак. Бироқ, теккани шубҳали бўлса, сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Фақатгина шубҳаларга, васвасага айланиб кетмаслиги учун эътибор бермайсиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7371 – 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг