PDF WORD

Олатини ювганидан сўнг сийдик томгандек бўлади

Олатини ювганидан сўнг сийдик томгандек бўлади…

Савол: Тингловчилардан бири: «Сийганимдан сўнг сийдик тўхтагандек бўлади. Олатимни ювиб, ўрнимдан турганимда  эса сийдик томгандек бўлади. Бу – узоқ вақтгача давом этади. Яна томчилагандек бўлади» – деб сўрамоқда: «Бундай ҳолатда нима қилишим керак? Биринчи таҳорат билан кифояланишим, сийдик теккан жойни ювишим ва таҳоратимни тўкис қилишим керакми ёки сийдик тўхтагунча кутиб туришим керакми? Аллоҳ сизга билдирсин, менга тушунтириб беринг!».

Жавоб: Бу – васваса, ҳаёл ва шайтондан келиб чиқсада, баъзи инсонларда ҳақиқатан ҳам содир бўлади. Агар ҳақиқатан содир бўлган бўлса, бу одам сийдик келиши тўхтагунича шошилмасин, сўнгра олатини сув билан ювса, тамом. Агар бундан кейин ҳам бирон ваҳимадан қўрқса, суннатда келганидек, таҳорат қилганидан сўнг олатининг атрофига сув сочсин ва келган ҳаёлларни ўша сувдан, деб қувсин. Бу – шу васвасаларни кетказишда ёрдамчи бўлади.

Мўъмин одам бу васвасаларга эътибор бермаслиги керак. Чунки, уларнинг манбаи -  шайтондир. Шайтон эса, одам фарзандининг намоз ва бошқа амалларини бузишга тиришади. Шунинг учун ҳам, шайтоннинг тузоқ ва васвасаларидан ҳушёр бўлиш, содир бўлаётган васвасаларни шайтондан деб билиш ва унга бепарво бўлиш керак.

Агар ўзидан оз бўлсада сийдик чиққанига ишончи комил бўлса, одам, истинжо ва таҳоратини қайта қилади. Агар сийдик чиққанидан шубҳаланса, таҳоратли бўлиш ва шайтон билан курашиш нуқтаи назаридан, бунга эътибор бермайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Бировга намоз пайтида ўзи(нинг олд ёки орқа чиқарув тешиги)дан бирон нарса чиққандек туюлади. (Бу одам нима қилиши керак?» – деб савол берилганида: «Товушни эшитмагунича ёки ҳидини билмагунича намозидан бурилмайди (чиқмайди)» – деб жавоб бердилар (Имом Бухорий «Таҳорат ҳақидаги китоб», 137; Имом Муслим «Ҳайз қони ҳақидаги китоб», 361; Насоий «Сунан: Таҳорат ҳақидаги китоб», 160; Абу Довуд «Сунан: Таҳорат ҳақидаги китоб», 176; Ибн Можжаҳ «Сунан: Таҳорат ва суннатлари ҳақидаги китоб», 513).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан у одамга товушни эшитиб, ҳидни сезмагунча намоздан чиқмаслик кераклигини кўрсатиб бердилар.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/119.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг