Оғриқ ҳис этган одамнинг тик туриб қовуқ бўшатиши
Оғриқ ҳис этган одамнинг тик туриб қовуқ бўшатиши
Савол: Оғриқни ҳис этган одамнинг тик туриб сийиши жоизми?
Жавоб: (Имом Бухорийнинг) «Саҳиҳ»ида Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг ахлатлари (уюми) устига бориб, тик турган ҳолатларида қовуқларини бўшатдилар» (Имом Бухорий 217, 219, 2291; Насоий 26, 27, 28; Абу Довуд 21; Ибн Можа 302).
Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай қилишларининг сабаби ҳақида турлича фикрлар айтдилар. Айримлар: «Тиззаларининг ич тарафидаги оғриқ сабабли тик туриб қовуқларини бўшатганлар» дейишса, Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ: «Арабларнинг одатидек бел оғриғи сабабли шундай қилганлар» – деган. Яна бошқалар: «Сийдик тегишидан сақланиш учун шундай қилганлар» – деган.
«Субаата» сўзи «ахлатлар уюмини», ифода этади. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қовуқларини ўтириб бўшатсалар эди, сийдик ўзларига сачраши мумкин эди. Шунинг учун ҳам тик туриб қовуқларини бўлатишга мажбур бўлган эдилар. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тик туриб қовуқ бўлшатганларини айтса унга ишонманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб қовуқларини бўшатар эдилар» – деди (Имом Аҳмад, «Сунан» муаллифлари ривоят қилдилар. Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир).
Термизий раҳимаҳуллоҳ айтди: «(Умар разияллоҳу анҳу айтди): Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Умар, тик туриб сийманг!» – дедилар. Ундан кейин ҳеч тик туриб қовуғимни бўшатмадим» (Термизий 12).
Баззор раҳимаҳуллоҳ Бурайда разияллоҳу анҳудан марфуъ ҳадис ривоят қилди: «Уч нарса борки у жабрдир: Эркакнинг тик туриб қовуғини бўшатиши, …» (Баззор 4424).
Валлоҳу аълам.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.
Манба: Ҳикмат Нури

