Нега таҳоратхонадан чиққач «Ғуфронак!» дейилади?
Нега таҳоратхонадан чиққач «Ғуфронак!» дейилади?
Савол: Баъзи уламолар таҳоратхонадан чиққач «Ғуфронак!» (Мени мағфират қилишингин хоҳлайман!) деб айтишни: «Одам таҳоратхонага киргач Аллоҳнинг зикридан тўхтайди. Чиққач эса, таҳоратхонада қолган муддатича зикр қила олмагани учун Аллоҳга истиғфор айтиши керак» – деб изоҳлайдилар. Бу изоҳ тўғрими?
Жавоб: Бу изоҳ ҳақида ўйланиб кўриш керак. Чунки, одам Аллоҳнинг амри билангина Аллоҳнинг зикридан тўхтади. Аллоҳнинг амри билан зикр қила олмаган бўлса, демак, ўзини жазога эмас, савобга рўпара қилди. Ҳайз ва нифос қони кўрган аёллар намоз ўқимайдилар ва рўза тутмайдилар. Улар пок бўлгач, намоз ўқимаганлари ва рўза тутмаганлари учун истиғфор айтишлари суннатми? Йўқ, ҳеч бир олим буни айтмаган. Бундан кўринмоқдаки, инсон жасадидаги азият енгиллар экан, гуноҳ (ортидаги) азиятни хотирлайди. Шунинг учун ҳам у, Аллоҳга жасад азиятини енгиллатиш билан лутф қилганидек, гуноҳ азиятини ҳам енгиллатиши учун дуо қилади. Бу – бир нарса сабабли бошқа нарсани эслаш бобида муносиб маънодир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 10 – ж.,
«Истинжо» боби, савол № 21.
Манба: Ҳикмат Нури

