Китоб силсилалари билан ҳожатхонага кирса бўладими?
Китоб силсилалари билан ҳожатхонага кирса бўладими?
Савол: Ҳожатхонага Аллоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари ёхуд Қуръон оятлари ёзилган китоблар силсиласи билан кириш мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Улар билан ҳожатхонага кириш макруҳдир. Бироқ, одам китобларда ёзилган нарсаларнинг йўқолиб қолишидан қўрқса, уларни ўзи билан бирга олиб киришига рухсат бордир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6497 – 6.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

