PDF WORD

Ҳожатхонамизда фаранги қурилмани ишлатсак бўладими?

Ҳожатхонамизда фаранги қурилмани ишлатсак бўладими?

Савол: Ҳожатхонамизда фаранги қурилма (унитаз)ни ишлатсак бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизнинг фаранги қурилмани ишлатишингиз раводир. Бироқ ҳожат пайтида кийим ва баданингизга нажосат тегишидан сақланишингиз, ҳожатдан сўнгра машруъ бўлган истибро ва истинжоларни қилишингиз керак. Истибро ва истинжони бирга қилиш – афзалдир. Бироқ, тоза нарса, гарчи қоғоз билан истибро қилинган бўлса, нажосат чиққан жойни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, уч ёки ундан кўра кўпроқ марта артиш шарти билан кифоядир: «Пешобдан сақланинглар! Чунки қабр азоби умуман шундан бўлади!» (Дору Қутний 1/127, 128)

Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учтадан оз кесак ишлатишни таъқиқлаганлар (Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ 1/154, Абу Довуд 1/10, 31, Дору Қутний 1/74. Бу ерда келтирилган ҳадис лафзи Имом Муслим раҳимаҳуллоҳникидир: «Салмон разияллоҳу анҳуга: «Пайғамбарларингиз сизларга ҳамма нарсани ҳатто таҳоратхонада қандай ўтиришни ҳам ўргатган эмиш?!» – деб савол берилганида у: «Тўғри, бизни катта ва кичик ҳожат пайтида қиблага юзланишни, ўнг қўл билан истинжо қилишни, учта тошдан оз нарса билан истинжо қилишни ёки тезак ва суяк билан истинжо қилишни таъқиқладилар» – деб жавоб берди» (Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ 1/154, Абу Довуд 1\10, 31, Дору Қутний 1/74).

Агар учтадан ортиқ кесак ишлатса, уни тоқ ишлатиши афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тош ишлатса тоқ ишлатсин!» – деганлар (Имом Аҳмад 2/236, 254, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ 1/48, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ 1/146).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1978 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг