PDF WORD

Ҳожатхонада Аллоҳни зикр қилган одамнинг ҳукми

Ҳожатхонада Аллоҳни зикр қилган одамнинг ҳукми

Савол: Ҳожатхонада Аллоҳни зикр этган одамнинг ҳукми нима? Аллоҳнинг исмларидан бири ёзилан нарса билан ҳожатхонага киришнинг ҳукми нима? Ҳожатхонада таҳорат қилса бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳожатхонада Аллоҳни зикр этиш макруҳдир. Бироқ, ҳожатхонага кирмоқчи бўлган одамнинг:

اللهم إني أعوذ بك من الخبث والخبائث

«Аллоҳим, мен Сенга эркак ва урғочи шайтоний жинлардан сиғинаман», ҳожатхонадан чиққан одамнинг эса:

غفرانك

«Ғуфронак» (Аллоҳим, Сенинг мағфиратингни тилайман!) дейиши мустаҳабдир.

Аллоҳ исмлари ёки зикрининг нақши туширилган ёки ёзилган нарсалар билан ҳожатхонага кириш ва ҳожатхонада таҳорат олиш макруҳдир. Агар мажбур бўлинса, таҳорат олиш макруҳ эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4255 – 8.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг