PDF WORD

Ҳожатхонада Аллоҳни зикр этиш

Ҳожатхонада Аллоҳни зикр этиш

Савол: Ҳозирги кундаги ҳаммомлар дейилган (ва уйларда ҳожатхоналар билан бирга қурилган) жойларда Аллоҳни зикр қилиш ва таҳлил айтишнинг ҳуми нима? (У ерда) одам ғусл қилмоқчи бўлиб устига сув қуяр экан шаҳодат калималарини айтиши зарурми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Одамнинг ҳаммомларда Аллоҳни зикр этиши ёки таҳлил айтиши макруҳдир. Унинг ғусл қилар ва устига сув қуяр экан шаҳодат калималарини айтиши машруъ эмасдир. Бироқ, ҳаммом ёки ҳожатхонага кичик ёки катта ҳожати учун кирмоқчи бўлган одамнинг киришдан илгари Аллоҳ таолодан эркак ва урғочи шайтоний жинлардан паноҳ сўраши, чиққанидан сўнг эса:

غفرانك

«Ғуфронак» (Аллоҳим, Сенинг мағфиратингни тилайман!) дейиши, ғусл қилганидан кейин эса:

أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله

اللهم اجعلني من التوابين ومن المتطهرين

«Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аллоҳумма-жъалний минат-тавваабийна ви минал-мутатоҳҳирийн» (Мен шериксиз ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавба қилганлар ва пок бўлганлар қаторида қил)!» – деб айтиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилингани учун, суннатдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1900 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг